3:21

Руҳий ғалаба 31

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Биринчи асрдаги рим аскарининг пухта ўйлаб ишланган дубулғаси бошни ҳимоя қилибгина қолмай, аскарни баланд бўйли, юз тузилишини эса маъноли қилиб кўрсатган.

Дубулғанинг чармдан ишланган боғичлари эса унинг маҳкам туришига ёрдам берган. Ҳимоя қилиш борасида аскарнинг боши тананинг бошқа аъзоларига қараганда муҳим ҳисобланган. Сабаби — инсоннинг бошида ақл-идрок, онг жойлашган. Агар онгимиз абадий ҳаёт ҳақидаги Хушхабарни тушуниб етса ва ишонса, у сохта таълимотларга ишонмайди ва иблиснинг васвасаларига қарши тура олади.

Дубулға бошни ҳимоя қилади, яъни онг ва фикр-мулоҳазаларни асрайди. Нажот топишга бўлган ишонч — бу шубҳа, ишончсизлик ва улардан келиб чиқадиган ҳар қандай нарсалардан ҳимоя қиладиган энг кучли воситадир (1 Юҳанно 5 боб 11-15 оятлар). Салоникаликларга биринчи мактубнинг 5 боби 8 оятида бу дубулғани нажот топишга бўлган ишонч деб ҳисоблаб, «нажотга умидворлик дубулғаси» деб айтилади.

Бугунги эшиттиришимизда ҳаворий Павлус имонлиларни нажот топишга ундамайди, чунки улар аллақачон нажотга эришиб бўлганлар. Аммо улар ёвузликнинг ҳужумларидан ҳимояланишга муҳтож. Имонлилар нажот дубулғасини кийиб, Худонинг фарзанди эканлигидан фойдаланган ҳолда ўз бошларини омон сақлашлари мумкин (Юҳанно мактубининг 1 боб, 12 ва 13оятлари).

Имонлининг бошидаги дубулғаси унинг Худо мақсадлари учун ажратилганлигини билдиради. Бу ҳақида Муқаддас Китобимиздаги бир нечта оятлар ҳам гапиради. Масалан, Римликларга мактубининг 5боб, 16 ояти, 1 Коринфликларга мактубининг 1боби 2 ояти ҳамда 2 Салоникаликларга мактубининг 2 боби 13 ояти. Кейинчалик имонлилар ҳар куни гуноҳларидан фориғ бўла бошлайдилар ва ўз ҳаётларида Худонинг қандай қилиб поклаш, муқаддаслаш ишларини олиб бораётганлигини англаб етадилар.

Масалан, Галатияликларга мактубининг 5 боби 16 ояти, Филиппиликларга мактуби 2 боб 12 ҳамда 13 оятлари ва Колосаликларга мактуби 1 боб 10 оятларда шуни кўришимиз мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Худонинг фарзанди ҳар қандай ёвузликдан абадий озод бўладиган келажакка эгаман деб, ишона олиши мумкин. Ушбу фикримизни ҳам Муқаддас Китобдаги бир оят билан тасдиқламоқчимиз: 1 Салоникаликларга мактуби 5 боб 8 оят.

Бу мактубда Павлус айтиб ўтган сўнгги қурол Худо Каломи бўлган руҳий қиличдир. Қилич бу қурол-яроқлар ичидаги ҳужум қилиш учун ишлатиладиган ягона қурол ҳисобланган. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top