3:14

Ваъз 146

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳар бир календарда махсус кунлар, яъни турли байрамлар белгилаб қўйилади. Мисол учун, Наврўз, Янги йил, 8 март ва шунга ўхшаш халқ байрамлари. Яна бир ажойиб байрам куни бор, лекин у календарда кўрсатилмаган.

Бу – Фисиҳ байрами. Фисиҳ байрамида биз Исо Масиҳнинг ўлимини ва қайта тирилишини эслаймиз. Бир куни оқшом, Исо Ўз шогирдларини қутлуғ кечага йиққанида, У шундай деди: “Сиздан бир киши Мени тутиб беради!” Шогирдлар жуда хафа бўлишди, ва ҳар бири Ундан сўрарди:

“Раббий, ўша мен эмасми?” Ўша оқшом Исо Ўз шогирдлари билан Гетсемания боғига борди. Ўша ерда Исо уларга деди: “Бу тунда ҳаммангиз Мендан юз ўгирасизлар. Бироқ ўлиб тирилганимдан кейин, Мен сизлардан олдин Жалилага бораман” Бу сўзларга Бутрус эътироз билдирди: “Агар ҳамма Сендан юз ўгирса ҳам, мен ҳеч қачон юз ўгирмайман”. У ўзини довюрак деб ҳисобларди, лекин Исо уни огоҳлантириб қўйди: “Бутрус, шу кечаёқ, хўроз қичқирмасдан аввал, сен Мендан уч марта тонасан”. “Ҳеч қачон, Раббий, ҳеч қачон!” – деб Бутрус дадиллик билан гапирарди. Бошқа шогирдлар ҳам худди шу нарсани такрорлардилар. Кейин Исо Бутрус, Юҳанно ва Ёқубни олиб, боғнинг ичкарисига кирди. Исо уларга: “Сергак туриб, ибодат қила туринглар, — деди.

Ўзи эса нарироқ бориб, тиз чўкиб ибодат қилди. У шогирдлари ёнига қайтиб келганда, уларни ухлаб ётган ҳолда кўрди. Исо уларни уйғотиб, Бутрусга деди: “Бутрус, сен ухлаяпсанми? Наҳотки бир соат уйғоқ тура олмадинглар?” Исо уларни нима кутаётганини биларди, шунинг учун шогирдлари ибодатда бўлиб, содир бўладиган нарсага тайёр бўлишларини истарди. Бироқ Исога ёлғизликда ибодат қилишга тўғри келди.

Ибодат қилаётганда Исо хочдаги азоблар ҳақида ўйлган эди. Унинг қалби қаттиқ азоб чекарди ва У Худога шундай ибодат қилди: “Эй, Отам! Сен истагандек бўлсин!” Исо шунчалик қийналган эдики, ҳатто Ундан чиққан тер қонга айланарди. Ўша тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. Исо, Унинг ўлими яқинлашганини биларди. Шу билан бирга У қайта тирилишини ҳам биларди. Раб Исо ҳаммасини биларди.

Бутрус, Юҳанно ва Ёқуб сергак туролмасликларини ва У билан бирга ибодат қилолмасликларини ҳам биларди. Аксинча, улар Ундан қочиб, Уни ёлғиз қолдирадилар. Бутрус Ундан уч марта тонишини ҳам биларди. Барибир Исо ўша шогирдларининг гуноҳлари учун ўлишга тайёр эди. Исо Ажойиб Нажоткор эмасми? Исо ибодат қилиш учун уч марта борди, ва ҳар сафар қайтганида, шогирдлари ухлаб ётган бўларди. Ниҳоят, Исо деди: “Мана, Менга хоинлик қилувчи одам ҳам яқинлашиб қолди!”Азиз дўстим, ҳеч қачон ухлаб қолманг, доимо сергак туринг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top