3:19

Ваъз 148

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан ва Худованднинг Каломи асосида сизлар билан бўлишиш ниятидаман.

Қилич ва таёқ ўшлаган оломон Исони ва Унинг шогирдлари олдига яқинлашаётган эди. Исо Масиҳни ушлаш учун уларни олий руҳонийлар, уламолар ва халқ оқсоқоллари юборишган эди. Улар адашмасликлари ва “керакли одамни” ҳибсга олишлари учун Яҳудо жавобгар эди. Исо Масиҳ қочиб кетишга ўринмасди ҳам.

Уни ҳибсга олишлари Худонинг режаси эканини У яхши билар эди. Бутрус эса: “Сенинг ироданг бўлсин”, деб ибодат қилмасди. У ҳимоя қилишни хоҳларди. Шунинг учун у қиличини олиб, олий руҳонийнинг қаролига даст солди-да, қулоғини узиб ташлади. Лекин Исо унга: “Қиличингни жойига қайтариб қўй. Ёки ўйлайсанки, Мен Отамга илтижо қилолмайманми?

У Менга ҳозироқ ўн икки тумандан кўпроқ фаришталарни юбориши мумкин.” Кейин Исо мўъжиза яратди: У ўша қаролнинг қулоғини соғайтирди. Бу қандай ажойиб! Раббимиз ҳатто Ўзига ёмонлик қилаётган инсонга ҳам яхшилик ила жавоб берди. Келганлар Исони ушлаб, ўзлари билан олиб кетишди.

Ўша пайтда Бутрус билан унинг дўстлари нима қилаётган эдилар? Улар жуда қўрқиб, қочиб кетишди. Раббийлари билан қолишга биронтаси ҳам жўърат этолмади. Лекин Бутрус барибир яшириниб қайтиб келди ва узоқдан уларга эргашиб келди. Аввал Исони олий руҳонийнинг уйига олиб боришди. Ўша ерда Уни Олий Кенгаш кутиб ўтирган эди.

Бу одамлар шунчалик Исодан ёмон кўришардики, Унга ҳасад қилардилар ҳатто Унга ўлим ҳукмини чиқаришга қарор қилишди. Бу Худога итоатсизлик эмасми? Азиз дўстим, агар инсон Муқаддас Китоб бўйича яшамаса-чи? Албатта бошқаларга ҳасад қиласан, чунки уларда янги нарсалари бор, сенда эса йўқ. Балки сенинг юрагингда нафрат яшаётгандир ва сен бошқаларни ҳақоратларсан ҳамда алдарсан?

Лекин энг дахшатлиси, Исо Масиҳ сени ҳаётингни бошқаролмаслиги. Бироқ Исо сенга ва менга ўхшаган гуноҳкорлар, ўша пайтда яшаган олий руҳонийлар ва оқсоқоллар учун Исо хочда ўлишга тайёр эди.Олий руҳонийнинг уйида баъзи одамлар Исони юзига тупуришни бошладилар.

Кейин Унинг кўзларини боғлаб, шапалоқлаб: “Қани, айт-чи, Сени ким урди? Ахир Сен пайғамбарсан-ку”, деб Уни устидан кулардилар. Азиз радио тингловчи биродар, Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир инсон учун хочда азобли ўлим топди. Балки кимдир мен учун ўлмаган деб айтар. Лекин шундай вақт келадики, ҳаммаси учун кеч бўлиши мумкин. Раббимизнинг ер юзига қайта келиш вақти тобора яқинлашиб келмоқда. Энди У кечирим бериш учун эмас, аксинча ҳукм қилиш учун ташриф буюради. Яна радио орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top