MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродарлар, Эски Аҳд китобининг 1 Шоҳлар китоби 16 боби 14 оятида шундай ёзилган: “Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёмон руҳ эса уни қийнар эди”.

Бу дегани Худовандда ҳам ёмон руҳлар бор ёки Худованд инсонларга доимо ёмонликни раво кўради дегани эмас. Бу ерда фақатгина ёвуз руҳ Худованддан руҳсат олиб, Шоулни қийнаганлиги тасвирланган холос. Худованднинг руҳсатисиз шайтон ҳам ва унинг малайлари ҳам инсонларга ҳеч қандай таъсир қилолмайди. Энди савол пайдо бўлади. Нима учун Худованд ёвуз руҳга Шоулни қийнашларига руҳсат берди?

Ушбу саволга энг яхши жавоб шундай жаранглайди. Чунки Шоул ўзи танлаган йўлдан юришни авзал кўрди. У Худованд кўрсатган йўлни танламади. 1 Шоҳлар китобининг 13 бобини ўқиб кўрсангиз, айнан шу тўғрисида гап боради. Шомуил пайғамбар Шоулни филистимликлар билан бўлиб ўтадиган жанг олдидан кутиб туришни илтимос қилган эди.

Лекин пайғамбар бироз кечикканлиги сабабли Шоул кутиб тура олмади ва шу орқали у Худовандга итоатсизлик қилди. Азизлар, агар Муқаддас Китобни ўқиб кўрсак, Шоул жанг олдидан Худованднинг иродасини қидирганлигини ёки Унга ибодат орқали илтижо қилганлигини кўрмаймиз. Худовандга итоатсизлик эса қандай оқибатларга олиб келди?

Шоул Худовандга аталган барча қурбонликларни ўзи келтирди. Бу эса шу пайтда жуда жиддий гуноҳ бўлиб саналар эди. Чунки бундай ишларни фақатгина Худованд томонидан танланганлар амалга оширишлари мумкин эди. Шомуил пайғамбар етиб келганида, Шоул барча маросимларни тугатиб бўлган эди. Шоул барча қилган ишлари учун Худованднинг олдида тавба қилмади.

Аксинча у ўзини оқлашга ҳаракат қилди. Шундай қилиб, шоҳлик Довуднинг қўлига ўтган эди. Довуд Худованд томонидан бутун шоҳликни бошқариш учун ҳуқуқ олди. Албатта Шоул Довудга кўп қаршиликлар кўрсатди. Айниқса ёвуз руҳ Шоулга ўз таъсирини ўтқазган пайтларда, у ўзини контрол қилолмасди. Лекин Худованд амалга оширган ишни ҳеч ким буза олмайди.

Қачонки Худованднинг руҳи Шоулни тарк этгандагина, Шоул шоҳликни бошқариш хоҳишидан воз кечди, тўғрироғи, уни шундай истак тарк этди. Оқибатда Довуднинг довруғи бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Шоулнинг ҳаёти борган сари оғирлашиб борар эди. У шунчалик ўзини йўқотиб қўйгандики, ўзидаги барча кийимларини ечиб туни билан ялонғоч ётар эди. У Довудга ёрдам берган кўплаб олий руҳонийларни қиличдан ўтқазди. Шу билан бирга ўлганларнинг руҳи билан алоқа қилиш учун фолбинга ҳам мурожаат этди. Оҳир-оқибат у ўзини ўзи ўлдирди. Азизлар, шунинг учун ҳам Худованднинг кўрсатган йўлидан юриш ҳамма учун жуда муҳимдир. Хайр

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top