3:17

Руҳий ғалаба 44

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Агар Аюб китобини ўқиб кўрсак, шуни кўришимиз мумкинки, айрим пайтларда Худованд биз инсонларни шайтон томонидан азобланишимизга ҳам йўл қўяр экан.

Чунки айнан шу китобдан Муқаддас Худованднинг шайтон билан қилган суҳбатига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Азизлар. сиз ушбу гапларни Муқаддас Китобингизнинг Аюб китобидан 1 бобининг 7 оятидан 12 оятигача бўлган жойидан ўқишингиз мумкин. Аюб Худованд томонидан бой қилиб марҳаматланган бадавлат ва комил инсон эди.

Унда жуда кўп моллари, туялари, майда туёқли моллари ҳамда кўплаб от ва эшаклари бор эди, деб ёзади Аюб китобининг 1 боби 3 ояти. Шайтон Худовандга Аюбни шундай айиблайдики, гуёки Аюб эгоист киши. У Худовандни яхши кўришининг асосий сабаби, Худованд унга кўплаб бойликлар ато этганмиш. Худдики энда Аюб Худовандга қулоқ солишга мажбур эди.

Шайтон Худовандга айтади: “Агар Сен ундаги барча бойликларни тортиб олсанг Аюбни асл башарасини кўрасан. У Сендан юз ўгиради”. Худованд шайтоннинг таклифини рад этмади ва шайтон Аюбни азоблашига рози бўлади.

Лекин Худованд Аюбнинг жонига тегмасликни шайтонга буюрди. Шайтон тарафидан Аюб учун тайёрланган кулфатлар Аюбни кўпам куттириб ўтирмади.

Бирданига османдан олов ёғилиб, Аюбнинг барча қўйларини нобуд қилди.

Кейинчалик эса турли касалликлар Аюбнинг қолган молларини ҳам нобуд қилди. Албатта содир бўлган барча кулфатлар ачинарли даражада эди. Шайтоннинг мақсади, шунча ҳаракатидан кейин Аюбнинг аҳволини ва Худованддан юз ўгиришини кутаётган эди. Лекин Аюб шайтоннинг барча умидларини пучга чиқарди. У ўзидаги барча бойлигидан ажиралган бўлса ҳам Худовандга содиқ қолди.

Аюб Худованднинг олдида тиз чўкиб, барча бўлиб ўтган ишлар учун ҳам миннатдорчилик билдирди. У ҳаммаси шундай бўлиши кераклигини асло билмас эди. Лекин Худованддан юз ўгирмади. Азиз биродарлар, Худованд биз инсонларга шундай синовларни беришининг ягона сабаби мавжуд. Бу ҳам бўлса, шундай қийин вазиятларда ҳам Худовандга содиқ қолишдир.

Бизга маълумки, кулфат ва турли муаммолар пайтида биз, инсонлар, суянадиган ва бизларни турли қийинчиликлардан ва азоблардан асраб қоладиган ягона суянадиган чўққимиз бу Худованддир. Ҳар қандай қийин вазиятлар пайтида ҳам ҳар биримиз Худовандга суянайлик. Худованд айнан шуни ҳар биримиздан кутмоқда. Чунки инсон ўз кучи билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Эришган бўлса ҳам Худосиз амалга оширилган барча ишлар, вақт ўтиб, парчаланиб кетади. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top