3:58

Довуднинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Сизга маълумки, ушбу дастурларимиз ибодат мавзусига бағишланган. Ибодат ўзи нима? Ибодат бу бизнинг Худога, яъни Яратувчимизга йўлланган илтимос, истак, савол ва хоказо. Демак, ибодат, хар бир имонли кишининг хаётида мухим ўринни эгаллаши муқаррар. Чунки хар бир имонли киши, Худо билан яқинроқ муносабатларга эга бўлишни истайди ва шунга интилиб яшайди. Ибодат орқали биз Худо билан юзма-юз гаплашамиз, У билан худди дўстимизга қўнғироқ қилиб у билан гаплашгандек бўламиз. Худо ибодатларимизни диққат билан тинглайди. Нафақат тинглайди, Худо хар бир савол ва илтимосларга жавоб беради. КелингДовуд пайғамбарнинг ибодатларини кўриб чиқамиз. Довуд пайғамбар хаёти давомида жуда кўп вақтини дуоюибодатга бағишлаган. Масалан, Забур китобидаги бешинчи санони ўқиймиз. Эй Худованд, Сўзларимни тинглагин, Огоҳ бўлгил ниятимдан! Нолаю фарёдимга қулоқ солгин, Эй Подшоҳим ҳам Худойим! Мен Сенга ибодат қилмоқдаман. Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, Тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, Интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон. Сен ёвузликни хуш кўрмайдиган Тангрисан, Нопок одам жой топмас Сенинг ҳузурингда, Такаббур эса қад кўтармас қаршингда. Нафрат этасан Тами бадкирдорлардан, Ёлғон сўзловчини Ўзинг маҳв этасан. Ҳа, Худованд қонхўру маккордан жирканур. Мен эсам, раҳминг кўплиги туфайли Сенинг уйингга кираман.

Муқаддас маъбадинг томон бош эгиб, Сенга хос қўрқинч ила сажда қиламан.

Ёвларим-чун мени ҳақиқат йўлингга бошла, Ўз йўлингни равон қилгин олдимда, Эй Худованд! Уларнинг оғзида тўғрилик йўқдир, Касофатдир уларнинг ботини.

Бўғизлари – очиқ қабр, Сўзлари – фақат тилёғлама. Эй Худойим, уларни гуноҳкор бил! Ёмон ниятлари ўзларига урсин! Гуноҳлари кўплиги боис уларни даф қил!

Чунки улар Сенга қарши исён қилдилар. Сендан паноҳ топган ҳамма севингай,

Доимо қувониб тараннум этишгай. Уларни Ўзинг ҳимоя қилурсан, Номингни севгучилар Сен-ла шод бўлгай. Эй Худованд, Солиҳга Ўзинг барака берурсан,

Лутфу карамингни қалқондай қилиб, Унинг ила солиҳни ўраб олурсан. Азизлар, бу хазрати Довуднинг ибодати эди. Келинг биз хам қўлимизни ибодат учун очамиз. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз хижолат бўлманг, Исо Масихнинг шогирдлари хам ибодат қилишни билишмаган. Осмондаги Отажон, Парвардигорим, Сенинг номинг улуғлансин, шохлигинг келсин. Худойим, нажот берганинг учун Сенга рахмат айтаман. Нажотинг фарзандларингни Сен билан яна яраштирди. Барча фарзандларинг энди бемалол Сен билан бирга ибодат қилиш имконига эгадурлар. Хазрати Исо Масихни тўккан қони барча халқларни гунохдан озод қилди. Худойим, Сен нақадар ажойибсан! Сенга умид боғлаган инсон хеч қачон халоқ бўлмайди. Сен фарзандларингни ташлаб қўймайсан. Сен хар бир берган ваданга содиқсан. Худойим, мен Сенинг буюк режанг ҳақида хали билмаган одамлар учун ибодат қиляпман. Худойим, хазрати Исо Масих хочда тўккан қони буюк нажот эканини мамлакатимдаги барча одамлар билиб олсин. Худойим, Улар фақат Сенга ишонсин. Шайтоннинг алдовларидан уларни ўзинг асрагин. Худойим, мен муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизларим, агарда сиз хам ибодат қилган бўлсангиз унда хурсанд бўлаверинг, чунки барча имон билан айтилган ибодат катта куч-қудратга эгадир. Азизларим, бордию сиз ибодат мавзусига ойид саволларингиз бўлса, бемалол бизга мактуб йўлланг, ёки сайтимизга кириб “Ибодат эхтиёжлари” бўлимида хабар қолдиринг. Худо сизни ўз панохида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top