3:16

Руҳий ғалаба 46

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масиҳ Матто Хушхабар китобининг 18 боби 15-17 оятларида шундай деб айтади: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат.

Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек, айтилувчи ҳар бир сўз ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин. Агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт.

Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана.” Балки Раббимиз айтмоқчидир, энди у билан дунёвий инсонлардек муносабат қилинг деб. Чунки у жамоатдан ҳайдалганидан кейи шайтон уни тўлиқ бошқаради. 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 19 оятида ёзилишича:

“Биламизки, бизлар Худоданмиз, бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир”- деб айтилади. Гуноҳ туфайли биз яшаб турган дунё шайтонинг бошқарувидадир. Лекин жамоат ва жамоат аъзолари Худовандга тегишлидир. Шунинг учун ҳам жамоатда севги бир-бирига қайғуриш деган тушунчалар мавжуд. Имонлилар ва имонлилар жамоати тўлиқ Худованднинг ҳимоясидадир.

Гуноҳга ботиб юрган биродарнинг жамоатдан ҳайдалиши, уни Худованднинг турли ҳимоясидан озод қилади, энди у шайтонга тегишлидир. 1 Коринфликларга мактубининг 5 боби 5 оятида ҳаворий Павлус шундай деб айтади: “Ўша гуноҳкор инсон шайтонинг қўлига топширилиши керак”.

Павлус ушбу гапи орқали балки ўша биродарни нимадандир маҳрум қилишни ёки жисмонан ўлимини назарда тутгандир. Нимани назарда тутганлигини балки биз охиригача тушуниб етмасбиз. Лекин шуниси анниқки, Павлуснинг айтганлари ҳозирги замонавий жамоатлардаги усуллардан деярли фарқ қилмайди. Павлуснинг айтишича, жамоатдан шайтонни қувишдан кўра, шайтонга тегишли инсонни жамоатдан ҳайдаш фойдалироқдир.

Лекин бугунги кунда бунга амал қиладиганлар унчалик кўп эмас. Ўша, биз юқорида айтиб ўтган коринфлик гуноҳкор киши имонлими ёки имонсизмиди, бизга қоронғу. Лекин Павлус у ҳақида куйиниб биродардек муносабатда ёзганлиги ҳар биримизга яхши маълум. Агар гуноҳкор биродарга ўз вақтида чора кўрилмаса, бутун жамоатга ўз таъсирини ўтқазиши мумкин.

Бизга яхши маълумки, озгина хамиртуриш бир тоғора хамирни ачита олади. Хамиртуришни гуноҳкор инсонга қиёсласак, хамирни бир жамоат сифатида кўришимиз мумкин. Ҳурматли биродарлар, жамоатингиздаги биродалар учун доимо ибодатда бўлинг, токи улар шайтоннинг қуллигига тушиб қолмасинлар. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top