2:56

Руҳий ғалаба 62

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи, масиҳийлик ҳаёти доимо бир текисда кетади дегани эмас.

Ҳар бир мамлакатда масиҳийларга нисбатан ўзига яраша муносабат қилинади.

Ҳатто айрим қийинчиликларга ҳам дуч келамиз. Шундай қийинчиликлар пайтида тўлиқ Худога умид қилишни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Агар Худо сизга ёрдам беришига ишона олмасангиз, шайтон ўзининг ҳар хил усуллари орқали сизга ҳужум қила бошлайди.

Шундай пайтларда унинг биринчи қўллайдиган усулидан бири — қўрқитишдир.

Худо сиздаги муаммоларни еча олишига ишонмасангиз, бу дегани шайтоннинг тузоғига илинди деганидир. Худонинг марҳаматига ва Унинг буюклигига ишонмаслик, кўпинча ўзимиздаги айибдорлик ҳиссини келтириб чиқаради. Бу эса ўзидан кейин яна бошқа васвасаларни олиб келиши мумкин.

Кўпчилик ҳатто Худо уни севишига ҳам иккиланиши мумкин. Масалан: эски ҳаётида қандайдир гуноҳ ишлар қилган бўлса, Худо мени севмаса керак деб ўйлаши мумкин. Азиз биродар, қандай қилиб шунга ўхшаш иккиланишлардан озод бўлишимиз мумкин? Бунинг иложи борми? Ўйлайманки, турли бақир-чақирлар орқали буни амалга ошириш жуда мушкул бўлса керак.

Худо ҳар биримизга иккиланишга қарши тура олишимиз учун етарли куч бера олади. Биз Худога тегишли, шайтон ва унинг ёвуз кучлари эса бизга душмандир. Биринчи мақсадимиз — уларга қарши Худонинг ёрдами ила жанг олиб боришдир. Биз масиҳийлар шундай ҳимояланиб ва қуролланишимиз керакки, шайтон ўзининг найзасини отишга умуман имкон қолмасин.

Ёқуб мактубининг 1 боби 14 ва 15 оятларида шундай айтилган: “Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади”. Азизлар, агар ушбу оятни яхшироқ тушунишга ҳаракат қилсак, шуни кўришимиз мумкинки, барча васвасаларнинг ҳам сабабчиси шайтон эмас экан.

Агар ўзимизнинг танавий эҳтиросларимизга қулоқ соладиган бўлсак, баъзи пайтларда ўзимиз ҳам васвасага дучор бўлиб қолишимиз мумкин экан. Васвасага тушиш — ҳали гуноҳ қилди дегани эмас, қачонки шу васваса орқали Худога қарши нимадир қилсак, шундагина гуноҳ қилинган бўлади. Азизлар, лекин шу ҳолатга тушмасликка ҳаракат қилайлик.

Васвасанинг қаердан ва ким орқали келиши муҳим эмас, энг муҳими, келаётган турли васвасаларга қарши тура олишимиздир. Қарши тура олиш учун эса фақатгина Худо бизга куч бера олади. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top