3:00

Севиш амри

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин дея, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек.

Худованд Ўз каломини барча инсонларга берди. Уни ўқиб ўрганиш, тахлил қилиш учун барчамиз ҳақлимиз. Энг муҳими, Худованд сиз билан биздан қандай ҳаёт кечиришимиз кераклигини кутмоқда. Бу эса инсонларга истаганича ҳаракат қилиш эркинлигини бермоқда.

Лекин Худо ҳар бир инсондан фақат тўғри ва халол ҳаёт кечиришимизни жуда –жуда истайди. Шунинг учун ҳам ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳар бир инсон Уни сўзини ўқиганида унга амал қилишни ва Худовандга қулоқ солишни ўрганиши керак. Раббимиз Исо Масиҳ айтган эди. Бу Худованднинг амри ҳисобланади.

Яъни Отамиз Худовандни бутун танамиз, бутун жонимиз, бутун онгимиз билан севишимиз кераклигини. Лекин, азизлар, ҳозирги кунда шу нарсага амал қилаётганлар қанча? Ўйлайманки, жуда кам. Ҳаётимиздага содир бўлаётган воқеаларни ўз-ўзидан бўляпти деб ўйлаймиз.

Лекин минг афсуслар бўлсинки шундай эмас. Ҳар бир қадамимиз ва ҳар бир ҳаракатимиз Худованд томонидан бошқарилади. Худовандни севиш бу биринчи ва энг муҳим амрлардан бири. Иккинчи амр эса биринчисига жуда-жуда ўхшайди. Яъни ўз яқинларимизни севиш, ўзимизни қандай севсак худди шундай бошқаларни ҳам севишимиз кераклиги шу амрда айтилади.

Ҳозирги кунда нафақат қўни-қўшнилар орасида, балки ака-ука ёки опа-сингил ҳатто ота ва фарзандлар орасида ҳам муаммолар учраб туради. Биринчи галда Худовандга ўз севгимизни бера олайлик, шунда Худованд ўз яқинларимизга нисбатан юрагимизда меҳр-муҳаббат уйғотади.

Кўпинча инсон яхши ва муаммолардан халос бўлиши учун ёвузликдан қочишга ҳаракат қилади, ўзини Худовандга содиқ ва комил кўрсата олиш учун. Лекин юракнинг тубида айнан шу ёвузликка хоҳиш ва истак бўлса, инсон қачонлардир шу нарсани барибир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам азизлар, Худовандга бўлган севгимиз бутун жону-танамиздан бўлса, Худовандга нисбатан ҳақиқатдан ҳурмат пайдо бўлади. Худованд инсонларга танлаш ҳуқуқини берган.

Шу танлов асосида Худованд охирида инсонни қолган умрини ҳал қилади. Бу дегани ё жаннатда У билан бирга бўлиш, ёки дўзахда. Азизлар, келинг Худованд билан бирга бўлишга ҳаракат қилайлик. У ҳеч биримизни азоб чекишимизни истамайди. Жаннат ва дўзах деган тушунча ҳақиқатдан ҳам бордир. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top