3:13

Болаларнинг ўсишига ёрдам 125

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз ота-оналар, агар ҳар биримиз болаларимизга ёшлигиданоқ Худованд ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатиб бормас эканмиз,

Улар катта бўлган сари бу ишни амалга ошириш анча мушкул бўлиб бораверади. Болаларга ўргатишимиз керак бўлган энг муҳим омиллардан бири шуки, улар қандай қарор қабул қилсалар ҳам, Худованд улар ҳақида ғамхўрлик қилади. Еремиё китобининг 29 боби 11оятида шундай ёзилган: ”Чунки сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан.

Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради”. Шу ёзилган оят орқали шуни кўришимиз мумкин-ки, тўғри қарор барибир Худовандга ва Унинг каломига асосланади. Биздаги яхши ва тўғри қарор ҳам аксинча ёвузлик ҳам Худованднинг кўз ўнгида бўлади. Худованд Ўзи тўғри деб билган қарорни ҳар биримиз учун қўллаши мумкин.

Азизлар, бизлардан барчамиз ҳам ишона оламизми, Худовандда ҳар биримиз учун ажойиб режалар борлигига? Агар шундай бўлса ва биз ишона олсак, шахсан мен ўйлайманки, Худованд фақат бизни марҳаматлайди. Агар Худованднинг барча айтганларини фарзандларимизнинг ҳаётида қўллай олсак, демак болаларимизни тўғри қарор қабул қилишга ўргатган бўламиз.

Азизлар, болаларнинг ҳаётида ота-она катта рол ўйнайди. Агар ота-она ўз фарзандига Худованднинг ҳақиқатларини яхши ўргата олсалар, демак келажакда болалар шу ҳақиқатларга асосланиб имонда мустаҳкам тура олишади. Азиз биродарлар, агар ҳар биримиз болалар учун доимо ибодатда бўлсак, Худованд бизни ҳам ва биз орқали болаларимизни ҳам марҳаматлайди ва Ўзи ҳақидаги кўплаб ҳақиқатларни ўргатади.

Болаларга шундай ўргатишимиз керакки, улар хаётида айрим танловларга дуч келганларида аввал тўхтаб ўйлаб кўришсин. Агар бу йўлдан борсам ёвузлик менга нима олиб келади? Лекин бу йўлдан борсам яхшилик менга нима келтиради? Ўйлаймизки, Худовандга кучли ишонган болалар қанчалик қийин бўлса ҳам тўғри йўлни танлай оладилар.

Нафақат болалар, балки катталар ҳам, Худованднинг йўлидан юрганимизда ҳар қандай гуноҳли йўлдан юз ўгиришимиз керак. Худовандни ҳаётимизнинг бутунлай эгаси сифатида қабул қилишимиз керак бўлади. Ҳар қандай қийинчиликдан кейин ажойиб кунлар келиши барчамизга маълум. Шундай экан, фарзандларимизга тўғри тарбия бериш ва Худованднинг ҳақиқатларини ўргатишдан чарчамайлик.

Худованд ҳар биримиз учун Осмонда мукофот тайёрлаб қўйган. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top