2:45

Болаларнинг ўсишига ёрдам 194

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб ором олинг.

Ҳар бир масиҳий ота-онанинг орзуларидан бири, ўз фарзандларини Худованд олдида гуноҳларини тан олиб тавба қилишидир. Бола тавба қилганидан сўнг, унинг ҳаётида аста-секин ўзгаришлар пайдо бўлиб бориши керак.

Ҳар бир масиҳий инсон: майли у хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бола бўлсин, Худодан кечирим олганидан сўнг яна гуноҳга ботиб, ўлим водийсида юрмаслиги керак. Аксинча, Худо билан биргалигини англаб, хурсандчилик ила бошқаларга ҳам ажойиб Хушхабарни тарқатиши ва Худо унинг ҳаётида қандай ўзгаришлар қилаётганини гапириб, барчага эълон қилиши керак.

Бундай хурсандчиликни фақатгина Худованд ҳар бир истаган инсонга беради. Юқоридан қайта туғилган ҳар бир инсон Худонинг ёрдами ила янги инсонга айланади, янги табиатга эга бўлади.

Шу орқали гуноҳнинг шоҳлиги синади ва масиҳий бола янада кўпроқ Худога бўйсунишни истаб боради. Гуноҳи кечирилган болалар ҳақида энди уларнинг ота- оналари кўпроқ қайғуришлари керак. Энди уларга Хушхабар гапиришнинг кераги йўқ. Ҳар бир кечирилган бола учун энди руҳан ўстирувчи устоз керак бўлади.

Албатта, энг яқин устоз бу — Раббимиз Исо Масиҳдир, лекин Исо Масиҳ ҳар бир болага ўзининг ота-онасини устоз қилиб бермоқчи. Болалар кўпинча ўз уйида кўрган кечирганларига кўникиб боради.

Орадан вақт ўтиши билан, уларнинг ҳаётида ҳам ёшлигида кўрганлари оз бўлсада, уларнинг ҳаётига ўз таъсирини ўтқазади. Балки шунинг учундир халқимиз: “Қуш ўз уясида кўрганини қилади,” деб айтишгани.

Азиз биродар ота-оналар, болаларимиз ҳар биримиздан фақатгина яхшиликни ўзларига намуна қилиб олсалар яхши бўларди. Болаларимизга Худо ҳақида ва Унинг ажойиб мўъжизалари ва буюк ишлари ҳақида гапирайлик. Шундагина ўзимиз кўзлаган ажойиб мақсадларимизга эришиш янада осон кечади.

Ёшлигида Худо ҳақида умуман эшитмаган болалар кўп ҳақиқатларни инкор этишади. Улар учун гуноҳ деган тушунча деярли бўлмайди. Ўз боласини севган ва Худога ишонган масиҳийлар эса, болалар билан умуман бошқача муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишади.

Худо эса ушбу ҳаракатни янада баракалаб марҳаматлайди. Ҳурматли ота-оналар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимиз ишлаб турибди. Мактубларингизни кутиб қоламиз, азиз радио тингловчи биродарлар. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top