3:03

Руҳий ғалаба 49

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шайтон деган махлуқ бор экан, инсонларнинг ҳаётида, айниқса масиҳийлар орасида ҳам муаммолар бисёргина.

Шахсан мен шу мавзудаги кўплаб китобларни ва Муқаддас Китобни ўқиб кўрганимдан кейин шундай хулосага келдим. Шайтон ёвуз кучларни ёки бир тўда ёвуз кучларни дунёнинг турли бурчакларига жўнатади. Айниқса бундай ёвуз кучлар масиҳийларга қарши бўлган инсонларда кучлироқ ишлайди.

Ёвуз кучларни хоҳлаган жойда учратишингиз мумкин экан. У ишхонадами, бозордами, хуллас сизнинг туғри фикрингизга қаттиқ қаршилик қиладиганлар орасида истаганингизча ёвуз руҳларни топиш мумкин экан. Бундай деб айтишимизга битта асосий сабаб бор.

Агар улар Худованд томонда бўлганларида эди, ҳеч қандай қаршилик қилмаган бўлишарди. Кимки Худованд билан эмас, демак шайтонга тегишлидир. Мен ўқиган китобларимнинг бирида шундай воқеа ёзилган эди. Бу бир чўпоннинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеалардан бири.

Ўша чупон олти йил давомида бир районда тинимсиз Хушхабар айтган, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган эди. Ўша чўпон кўп ибодат қилиб, тинимсиз шу район учун рўза тута бошлайди. Кунларнинг бирида унинг қаршисида бир кулгули махлуқ пайдо бўлиб, чўпондан сўрайди: “Сен нима хоҳлайсан ва нима учун мени безовта қиляпсан?” У ўзини ёвуз руҳ ва шу районнинг устидан ҳокимлик қилувчи деб таништиради. Уларнинг орасида бўлиб ўтган руҳий жангда чўпон ўзининг жамоатида унчалик узоқда бўлмаган бир нечта кўчаларни номини айтиб ўтади.

Шунда ёвуз руҳ бирданига, мен сенга шунчалик кўп жойларни бериб қўймайман, деб жавоб беради. Шунда чўпон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан унга ушбу территорияни тарк этишини буюради, шундагина ёвуз руҳ унинг кўзидан ғойиб бўлди. Орадан уч ой ўтгач, шу чўпоннинг жамоатидаги биродарларнинг сони икки баробарга кўпайди.

Яъни 70 тадан 150 тагача одамларга ўсди. Ушбу гаплар биродарларимиз томонидан ёзилган китобдан кўчирма. Ҳар бир тавба қилган кишилардан ёвуз руҳларни ҳайдаб чиқариш керак деган тушунча мавжуд. Балки бу тўғридир, чунки биз унинг аввалги ҳаётида нималар билан шуғулланганини ва кимлар билан алоқа қилганини билмаслигимиз мумкин. Ҳар бир Масиҳга тегишли бўлган биродар ҳар қандай Худовандга маъқул бўлмаган ишлардан воз кечиши лозим. Аввалги ҳаётидаги барча номаъқул ишлари учун ҳам Худованднинг олдида тавба қилиб, кечирим сўраши мақсадга мувофиқ бўларди. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top