3:03

Тил ҳақида

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Биз инсонлар ҳар куни айрим сўзларни бир неча бор такрорлаймиз. Масалан: “керак”, “мажбур”, “шундай” каби сўзларни.

Мана шу сўзларни ишлатмасдан ким биландир мулоқот қилишнинг иложи бўлмаса керак. Масалан, болаларимизга шундай деб айтамиз: “Сен доимо тўғрисини гапиришинг керак”. Баъзи пайтларда эса “нима учун”, “бунга нима дейсан” деган гапларни ҳам тез-тез эшитиб турамиз. Умуман олганда, ҳар бир инсон ва болалар ҳам истаган гапини гапириш мумкин.

Лекин доимо тўғри ва маъноли гапларни гапирсалар. Кўпинча бизга кимдир сен шундай қилишинг керак деб айтса, бироз жаҳлимиз чиқиши мумкин. Нима учун мен? Нимага мен қилишим керак деган фикр албатта ҳаёлимиздан ўтади. Агар инсоннинг хоҳиши билан вазифаси бир-бирига тўғри келмаса, шундай саволлар бошланади, натижада инсоннинг ичида буйруқ берувчига нисбатан балки нафрат ёки бўлмаса кураш бошланиб кетади.

Муқаддас Китоб айтадики, ҳар биримиз вақти келиб, оғзимиздан чиққан ҳар бир гапимиз учун Худонинг олдида туриб жавоб берамиз. Шунинг учун ҳам гапирадиган гапларимизни олдиндан ўйлаб, кимнидир хафа қилиб қўймайманми деган фикрни ҳаёлимиздан ўтқазиб кейин гапирса мақсадга мувофиқ бўларди. Биз ўзбекларда яна бир ажойиб мақол бор, яъни “ҳазилнинг теги зил”, деб айтишади.

Ҳазил яхши нарса, агар ўрни бўлса. Ким биландир бемалол ҳазиллашиш мумкин. Агар у инсонни яхши танисангиз ва сизнинг ҳазилларингизни кўтара олишини билсангиз. Лекин ҳамма нарсани ўз ўрни бўлгани каби ҳазилнинг ҳам ўз ўрни бўлмоғи керак. Мен ҳар йили биринчи апрель куни ўз телефонимни учириб қўйишга ҳаракат қиламан.

Сабаби, дўстларим ва танишларим жуда кўп. Уларнинг барчаси ҳазилкаш инсонлар. Лекин орасида ҳазилни ўз ўрнида ишлатишни билмайдиганлар ҳам бор деб айта оламан. Мен шахсан газетада ўзим ўқидим. Бир дўстимиз ҳазиллашаман деб, бутун бир оилани пароканда қилиб юборган экан. Натижада икки киши бевақт оламдан кўз юмади.

Ўйлайманки, бундай ҳазиллар айниқса биз масиҳийлар орасида бўлмагани яхшироқ. Ахир ширин сўв берувчи булоқдан қандай қилиб бемаза сув чиқиши мумкин?! Бунинг иложи бўлмагани каби масиҳийлар ҳам ёмон гапларни гапиришдан ўзларини тийгани яхшироқдир. Нафақат масиҳийлар, дунёдаги барча инсонлар бир-бирига фақат яхши гапларни гапирганларида қандай ажойиб бўлар эди.

Ёмғир вақтида зонтик бизларни қанчалик хўл бўлишдан сақласа, Муқаддас Китоб ҳам бизларни фақатгина яхшилик сари етаклайди. Азизлар, тилингиздан доимо бол томсин. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top