2:51

Бошлиқлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин, дея бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек.

Ер юзидаги барча инсонлар давлатга бўйсинадилар. Давлатга бўйсинувчи киши эса ўз бошлиғига бўйсинмоғи керак. Азизлар, биз ҳар биримиз нима учундир жавобгармиз. Кўпчилигимиз, балки, барчамиз кимнингдир қўл остида бошлиққа бўйсиниб ишлаймиз, ҳатто Худога бўйсиниб яшаймиз.

Муқаддас Китобда аниқ қилиб бошлиққа қандай бўйсиниш тўғрисида ёзиб қўйилган. Масалан, 1 Бутрс китобининг 5 боби 5 оятида шундай деб айтилади: “Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомилада бўлинглар.

Чунки Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир”. Бундан ташқари, Ибронийларга мактубининг 13 боби 17 оятида ҳам худди шунга ўхшаш оят келтириб ўтилади. Айрим пайтларда бошлиқлар ҳам катта хато қилиши мумкин ёки сабабсиз кимнидир айиблаши ҳам мумкин.

Шундай вақтларда жанжал кўтариш асло ўринсиз, деб ўйлайман. Ҳар бир инсон ўз бошлиғининг феълини яхши билса керак. Агар имконият бўлса, бошлиқ сал ўзига келганида, шароитни тушунтиришга ва сизни ноҳақ айблаётганини тушунтириб беришга ҳаракат қиинг.

Кўпчиликнинг фикрича, бошлиқларга ниманидир тушунтириш игна билан қудуқ қазигандай гап. Лекин Худо билан ҳамма нарсани амалга ошириш мумкин. Агар бошлиғингиз Раббимиз Исога ишонган инсон бўлса, яна ҳам яхшироқдир. Азизлар, бизнинг қўлимиздан келадиган энг охирги чора — барчасини Худога топширишдир.

Худо Ўзининг ҳар бир фарзанди учун жанг қила олади ва мен ишонаман, Худо доимо ғолиб келишига. Ҳозирги замон инсонлари учун кимгадир бўйсиниш аввалгидан кўра анча мушкул. Бунинг бир нечта ва ҳар хил сабаблари бўлиши мумкин. Сабаблардан энг асосийси, ҳамма биринчи бўлишни истайди.

Ҳозирги замондошларимиз бошлиқлар тугул ҳатто давлатга ҳам бўйсинишни унчалик истамайдилар. Лекин биз масиҳийлар давлатнинг қонун-қоидаларига бўйсинишимиз кераклиги Муқаддас Китобда айтилган. Давлатга ва бошлиқларга бўйсиниш Худога бўйсинишдир. Азизлар, агар бошлиқларимиз қарор қилиб кимгадир вазифа топширса, итоаткорлик билан бажаришга одатланган яхши.

Бошлиғимиз ким бўлишидан қатъий назар, аввало уни инсон сифатида, қолаверса Худо томонидан қўйилган бошлиқ сифатида ҳурматини жойига қўйиш керак. Шундагина биродарлар орасида самимий севги пайдо бўлади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top