3:28

Воизлик 54

MP3

Келинг хурматли радио тингловчилар, Эсов билан Ёқуб хақидаги хикоямизни давом эттирайлик. Эсов билан Ёқубни орасида катта фарқ борлиги туфайли, уларнинг ўрталарида бўлган муаммолар шунчалик катталашдики, ҳатто Эсов Ёқубни ўлдириман деб қўрқитарди. Шунинг учун Ёқуб ота-онасининг уйини тарк этиб, ўзининг бобоси Иброҳим чиққан Месопотамия ерига қараб йўл олди.

“Ёқуб Беър-Шева шаҳридан жўнаб, Ҳоронга қараб йўл олди”.Каънондан Месопотамиягача йўл узоқ эди. Шунинг учун Ёқубга тоғларда тунаб қолишига тўғри келарди.

Худди шундай кунларнинг бирида, “Қуёш ботай деган пайтда у бирон жойга тушиб, тунамоқчи бўлди. Атрофдаги тошлардан бирини олди-да, боши тагига қўйиб ётди”. Агар Ибтидо китобининг 28:11 оятини ўқисангиз айнан анашу юқорида келтириб ўтган оятни ўқишингиз мумкин бўлади. Бир куни Ёқуб ухлаганда, Худованд унга туш берди. Ўша пайтда Худованд одамлар билан баъзида тушлар орқали гаплашиб турарди. Ҳозир эса, Унинг Каломи поёнига етқазилганда У бизга Муқаддас Китоб орқали гапиради. “У ухлар экан, тушида тик турган нарвонни кўрди.

Нарвоннинг бир учи ерга, бир учи осмонга тегиб турар, Худонинг фаришталари эса ундан чиқиб тушаётган эдилар” Ибтидо 28:12. Ушбу туш орқали Худованд, келаётган Халоскор одам билан Худо орасидаги жарликни бирлаштиришни кўрсатарди. Фақат Худованд, биз Уни олдига боришимиз учун бизга йўлни тайёрлай олади. Худони мамнун қилиш учун одам кўп ҳайрли ишларни қиладиган бўлса-да, барча унинг ҳаракатлари гуноҳи туфайли пайдо бўлган жарликни барибир бирлаштиролмайди. Бу, бошида Одам Ато билан Момо Ҳаво Худо билан бир бўлганини бизга эслатади.

Худованд улар билан бирга юрарди. Улар Худонинг дўстлари эди. Бироқ улар Унга қулоқ солмаганда, ўзлари ва уларнинг барча авлодлари, шу жумладан сиз ва мен, Худодан ажралдик. Нарвон ёки бошқача айтадиган бўлсак Худога олиб борадиган йўл олиб ташланди. Агар Худованд, одамлар Уни олдига қайтиб боришлари ва У билан мулоқотда бўлишлари учун йўл яратмаганида, бошқа йўл йўқ эди.

Худованд, шайтонни барбод қиладиган ва Худо билан одамни орасида дўстликни тиклайдиган Халоскорни ваъда қилган. Халоскор, Ёқуб тушида кўрган нарвон сингари бўлади. Халоскор орқали одамлар яна Худо билан бирга бўлоладилар.

Барча итоатсизликка қарамай, Худованд Халоскор юборишни режалаштирди, қайсики Худо билан одам яна дўст бўлишлари учун имконият яратиб берадиган.

Ёқуб биз сингари гуноҳкор эди. Худованд, Уни олдига бориш учун фақат битта йўл борлигини унга кўрсатди. Худованд яна, марҳамат фақат Худодан келишини ва Ёқуб тўлиқ Унга ишонишни унга кўрсатар эди. Худованд бизни қабул қилиши учун биз ҳеч нарса қилолмаслигимизни, Ёқуб ва биз билишимизни Худо хоҳларди.

“Худованднинг Ўзи ҳам нарвоннинг устида турганича, шундай гапирди: Мен – Худованд, отанг Иброҳимнинг ва Исҳоқнинг Худосиман. Сен ётган ерни Мен сенга ва зурриётинга бераман. Сенинг зурриётинг ернинг қумидек кўп бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top