Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга шуни маълум қиламанки, сиз учун таёрланган қуйидаги дастурларимиз давомида, биз қўлларимизни ибодат учун очамиз. Ундан ташқари Муқаддас Каломдан баъзи бир қизиқарли оятларни хам кўриб чиқамиз. Бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Эфесдаги жамоатга йўллаган мактубидаги оятларда тўхталиб ўтамиз. Шундай экан, мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар. Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар. Улар ҳар қандай ор-номус туйғусини йўқотган, ҳар турли ифлос ишларга ўрганган, фисқу фужурга берилган тамагир одамлардир. Аммо сизлар Масиҳдан ундай ўрганмагансизлар. Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар. Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз. Ғазабланиб, гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ғазабдан қайтинглар. Иблисга фурсат берманглар. Ўғрилик қилган киши бошқа ўғрилик қилмасин. Балки яхши ишлаб, ўз қўллари билан меҳнат қилиб, муҳтож бўлганларга ҳам бирор нарса берсин. Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапиринглар. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар. Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар. Қандай ажойиб оятлар, азизлар, ушбу оятларда хаворий Павлус бизга эски ва янги хаёт хақида гапирмоқда. Нафақат эски ва янги хаёт ҳақида, баълки янги хаётда қандай яшашни бизга ўргатмоқда. Азизлар, сиз янги хаётга эга бўлгансиз. Хозирги кунга келиб, эски хаётингизга яъни ўтмишга бир назар ташлаб кўринг. У ерда нимани кўрасиз? Менимча эски хаётимиздаги кунлар бошқа хеч қачон қайтмаслигини истасак хеч хайрон бўлмаймиз. Масалан мен, эски хаётимни эсласам Худони нақадар буюк эканини юрагимда хис этаман. Нақадар Худо бизни севишига иймоним комил бўлади. Азизлар, келинг, қўлларимизни очиб азиз Раббимизга ибодат қиламиз. Худойим, бизга янги хаёт берганинг нақадар ажойибдир. Янги хаётни бериб бизни янги инсон қилдинг. Янги хаёт бериб, фарзандинг бўлиш имконини бердинг. Худойим, бизга янги хаётда яшашни ўргат. Сен берган янги хаёт жуда яхшидир, лекин янги хаётда яшаш нақадар мушкулдир. Шайтон бизни дойим Сендан тортиб олишга харакат қилади. Шайтон бизни яна эски хаётимизга қайтишимизни истайди. Худойим, бизни ушбу янги хаётда ўзинг бошқаргин. Ўзинг бизга йўлни кўрсатиб бизни гунох қилишдан узоқлаштир. Бизга янги хаёт бердинг, лекин Сенсиз бу янги хаёт хеч нарсага арзимайди. Худойим, бизни Ўзинг Муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Омин. Азизлар, мана бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. www.najot.com сайтимизга ташриф буюришни унутманг. Хайир, саломат бўлинг.