Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азиз ака-ука ва опа-сингиллар, сиз нажот топганмисиз? Худонинг қурбон қўзисини тан олиб, имонга ва абадий хаётга эгасиз деган умиддаман. Агар шундай бўлса, сиз учун жуда хурсандман. Ха, имонли хаёт имонсиз хаётдан анча фарқланади. Чунки, имонга эга бўлган одамни шайтон ва унинг хизматкорлари дойим хужум қилади ва шу йўсин хаётимизга қийинчиликлар келтиради. Лекин, имонли кишининг хаётидаги хар бир қийинчилик уни рухий хаётини ва Худо билан бўлган муносабатини албатта яхшилайди. Қийинчиликка ва шайтоннинг хар хил алдовларига қаршилик кўрсатишимиз учун Худо бизни Ўз Муқаддас Рухи билан қувватлантиради. Ха, биз хақиқатга ишонамиз! Биз Исо Масихга имон келтирганмиз, лекин бу нарса шайтонга маъқул келмайди. Бизни йўлдан оздириш мақсадида, шайтон бизга дойим хужум қилиб хушхабар айтишда бизга анча қийинчилик туғдиради. Хатто хазрати Исо Масихни хам кўпчилик қувғин қилган, хатто хочга михлаб ўлдирган. Хазрати Исо Масих Муқаддас
Каломнинг 10чи бобида шогирдларига шундай деган, «Мана, Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар. Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар; чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарида калтаклайдилар. Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар. Нима айтишингиз кераклиги ўша онда сизларга уқтирилади. Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради. Ака укасини, ота ўғлини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади. Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли ер юзига қайтиб келади. Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, хизматкор ўзининг хўжайинидан юқори бўлмас. Шогирдга ўзининг устозидай, хизматкорга ўзининг хўжайинидай бўлса кифоядир.» Азизларим, келинг хушхабар айтиш ва қувғинларга қарши ибодат қилсак. Осмондаги Отажон, Сенинг шохлигинг келсин. Бизни шундай севдингки, хатто ягона ўғлинг хазрати Исо Масихни биз учун қурбон қилдинг. Худойим, хазрати Исо Масихнинг тўккан қони бизни Сен билан яраштирди. Энди бизни гунох ажратмайди, асло! Худойим, ушбу севги хушхабарингни бошқа фарзандларинга етказиш учун бизга Муқаддас Рухингни бергин. Бизни Муқаддас Каломинг билан қуроллантир. Хар бир айтган сўзимиз хар бир қилган ишимиз фақат Сени улуғлаш учун қилинсин. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик мақсадимиз одамларга Исо Масих хушхабарини етказиш бўлсин. Худойим, хақиқатга қарши турганлар бизни қувғин қилсалар хам Сенга содиқ қолайлик. Қандай қийинчилик ва муаммоларга дуч келмайлик Сенинг Хушхабаринг оғзимиздан тушмасин. Худди боғбон хосилни хўжайиннинг оёқ остига олиб келганидек, биз хам янги фарзандларингни Сенинг олдинга олиб келайлик. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодатда бўлганингиз учун миннатдорман. Худойим сизни ўз панохида асраб сизга барокат берсин. Хайир, омон бўлинг.