Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки ушбу дастурларимиз орқали биз нафақат Яратувчимизга ибодат қилибгина қолмай, баълки, Муқаддас Каломдан баъзи оятларни хам тилга олиб келмоқдамиз. Ибодат хақида гапирар эканмиз, биз албатта Каломга хам мурожаат қилишимиз табиийдир. Чунки, айнан Муқаддас Калом бизга ибодат хақида, уни қандай куч қудратга эга эканини бизга очиб беради. Азизлар, ибодат сизнинг хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Хар бир имонлининг хаётида ибодатнинг ўрни мухим бўлиши табиийдир. Чунки биз имонга эга одамлар айнан ибодатларимиз орқали бизга нажот берган Раббимиз билан мулоқатда бўламиз.
Ва айнан ибодат ва имон орқали биз Раббимиз билан муносабатларимизни яқинроқ қилишимиз мумкин бўлади. Чиндан хам, имон билан айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир, бу хақда биз Муқаддас Каломдан хам ўқишимиз мумкин бўлади.
Бордию ибодатни қандай амалга оширишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Исо Масихнинг шогирдлари хам, қандай ибодат қилишни билишмаган. Келинг, шу хақда Луқо хушхабарининг 11чи бобини кўриб чиқсак. Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар.
Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир. Ха азизлар, бу ерда хазратимиз Исо Масих бизга ибодатни нақадар мухим эканини бизга намоён этган. Албатта, тақиллатиб турсак бизга эшик очилади, сўраб турсак бизга берилади. Агар сўраб турмасак қаердан ва қай тарзда берилади? Гўзал оятлар. Азизлар, Исо Масих бизга ибодат қилишни ўргатган, демак энди биз хам бемалол ибодат қилсак бўлади, шундай эмасми. Келинг, Раббимизга ибодат қилиш учун қўлимизни очамиз. Бордию ибодат қилишга қийналсангиз унда бемалол кетимдан қайтараверинг. Раббим, осмондаги Отажон, бизга ибодат қилишни ўргатганинг учун рахмат. Сен чиндан хам севувчи Худосан, Сен бизга бўлган мухаббатингни Исо Масихнинг қурбонлиги орқали бизга намойиш этдинг. Ушбу буюк режанг орқали биз нажотга эришдик, ва айнан Исо Масихнинг тўккан муқаддас қони туфайли биз тирикмиз ва хеч қандай ёвуз куч бизни Сендан ажратолмайди. Худойим, биз имонга келдик, биз энди Сенинг фарзандинг бўлишга лойиқмиз. Худойим, бизни рухан улғайишимизга ўзинг кўмакдош бўл, ушбу оғир ва тиканакларга тўла хаётимизни Ўзинг енгиллаштиргин. Дойим Сенга ибодатда бўлайлик Отажон. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик отажон. Омин. Азизларим, бордию, ибодатга ойид саволларингиз бўлса бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат саволлар берибгина қолмай, баълки, ўзингизга фойдали бўлган хикоялар тўплами билан хам танишиш имкониятига эгасиз. Хайир, Худойим сизни ўз панохида асрасин.