3:39

Юрагимиз ва уйимиз

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Қачонки бизнинг бойлигимиз ва бизнинг уйимиз самода бўлганидагина, бизнинг ибодатларимиз ва бизнинг саждаларимиз Худога маъқул бўлади. Масиҳийларни дунёда бошқа одамлардан шу ажратиб турадики, улар ўлимдан сўнгги самодаги ҳаётга ишонадилар. Кўринмасга ва келажакка бўлган ишонч имонлиларни имонсизлардан ажратиб туради. Бу ибодат қилувчини ибодат қилмовчидан ҳам ажратиб туради.

Эсингиздами, Муқаддас Китоб Эсов билан Ёқуб ҳақида нима деган? Уларнинг иккиси ҳам кўп маротаба айбдор бўлган. Бири келажак ва кўринмасни истаган, бошқаси эса фақат кўриш мумкин бўлгани ҳақида қайғуриб, ҳар кунига қувонар эди. Улар ҳақида Худо нима деди? У айтдики: «Мен Ёқубни севдим, лекин Эсовдан нафратландим» (Римликларга 9:13). Худо фарзандлари ва Иблис фарзандлари орасидаги фарқ, уларнинг бойлиги турган жойдадир. «Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур» (Матто 6:21).

Одамлар ўзлари учун муҳимроқ бўлган нарсалар ҳақида ибодат қилишади. Илк масиҳийлар қашшоқ бўлганлар, аммо улар хафа бўлмаганлар. Улар жафо чекканлар, норозичилик намоён этмаганлар. Само улар учун воқелик бўлган. Бу Оталари яшаётган жойдир ва улар у жойга, ўз уйларига борётган каби кетишарди. Улар бу дунёдаги ҳеч нимадан ташвиш тортишмасдилар. Уларнинг ибодатлари кучли, шиддатли бўлиб, душманларини имон ва муҳаббат билан кечиришарди. Улар хавф-хатарларда ва таъқибларда бўлганларида ҳам хурсанд бўлишган. Ўлим юзига улар тик қараб, қўрқмаганлар. Уларнинг таъқибчилари баданларини барбод қилишлари мумкин эди, аммо уларнинг жонларини барбод эта олмасдилар.

Масиҳийлар, қачонки, ўлим келганида улар уйларига боришларини қатъий билганлар. Улар ўз Оталарининг уйида бўлишни сабрсизлик билан кутишган.

Иброҳим билан шундай бўлган. У чодирда яшар эди, У чодирни ўзининг уйи деб, ҳисобламас эди. У қурувчиси ва яратувчиси Худо бўлган шаҳарга қарар эди. Бу билан унинг ҳаёти ва ибодати фарқ қиларди. У бойликка эга эди, аммо бойликни изламас эди. Унинг жияни Лут бойликни излади ва ҳеч нимасиз қолди. Иброҳим Худонинг иродасини ҳамма нарсадан устун билиб, унинг пайида бўлган ва Худо унинг ҳамма муҳтожликларини таъминлаган. Само фуқаролари ҳақиқий нарсалар учун ибодат қилишади!

Мусо билан ҳам шунга ўхшагани содир бўлган. У бу ерда, заминда вақтинчалик роҳатланишдан кўра, Худонинг халқи билан жафо чекишни афзал кўриб, танлаган. У ўзи ҳақида ибодат қилмас эди. У ўзи учун ҳузур-ҳаловат изламаган. У ўзининг ҳаётида Худонинг иродасини излар эди.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top