Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, хеч ким булоқ олдига кир сув олиш учун бормайди. Одамлар тоза ва ичимлик сув олиш учун узоқ йўлни босиб ўтишади. Хаммага маълум, кир сувни ичган одам ундан захарланиши мумкин. Лекин соғлиғимиз, тоза ва яхши сувнинг манбасига боғлиқдир. Танамиз соғ бўлиши учун тоза сувни талаб қилганидек, бизнинг муносабатларимиз хам яхши сўзларни талаб этади. Бугунги дастурда, хазрати Исо Масих бизга қотилликнинг илдизи ғазаб эканини, ва ғазаб илдизи эса муносабатдаги гапларимиз сабабчи бўлишини бизга ўргатади.
Бир ўйлаб кўринг, гапларимизни нима учун ишлатамиз? Ёрдам ва далда беришгами ё одамларга азоб етказишгами? Келинг ушбу саволларга жавоб топиш учун Ёқуб китобининг учинчи бобига назар ташлаймиз. Ушбу оятларни ўқиб биз албатта ўзимизга «Менинг сўзларим тоза сув кабими ё кир сувдекми?” деган саволни берамиз. Эй биродарларим, биз, устозлар жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимизни биласизлар, шунинг учун кўпларингиз устоз бўлаверманглар. Чунки ҳаммамиз кўп хато қиламиз. Агар ким сўзлаётганда хато қилмаса, у комил инсондир, бутун вужудини ҳам тийиб олишга кучи етади.
Бизга итоат этиши учун отларнинг оғизларига сувлуқ солиб, уларнинг бутун вужудини бошқарамиз. Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар билан юрмасин, кемачининг кўнгли қаерни истаса, жуда кичик бир рул билан бошқара олади. Тил ҳам худди шундай баданнинг кичкина бир узвидир, аммо у кўп лоф уради. Қара, кичик бир учқун нақадар катта ўрмонни ёндириб юборади! Тил – бир олов, узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун фалакни ҳам ёндиради. Ҳар хил ёввойи ҳайвон, қуш, судралувчи ва денгиз ҳайвони инсон зоти томонидан тийилган ва тийилмоқда. Аммо тилни ҳеч бир инсон тия олмайди.
У тўхтатиб бўлмайдиган ёвуз кучдир, ўлдирадиган заҳар сочиб туради. Тилимиз билан Раббимиз ва Отамизни мақтаймиз, тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларга лаънат ўқиймиз. Мақташ ва лаънатлаш бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бу шундай бўлмаслиги керак! Ахир, битта булоқдан ширин ва аччиқ сув оқиб чиқадими? Эй биродарларим, анжир – зайтун ёки ток новдаси анжир бера оладими? Шўр булоқ ҳам ширин сув бермайди-ку!
Азизлар, бугунги дастур сизга ёқди деган умиддаман. Дойимгидек, ўрганганлариз устидан фикр мулохаза қилишингиз учун сизга озгина саволлар таёрлаб қўйганман. Биринчи савол. Хазрати Исонинг расули бўлмиш Ёқуб тил ҳақида нима демоқчи? Иккинчи савол. Айтган ёмон сўзларингиз қачон ва қерда одамларни хафа қилганини эслай оласизми? Учинчи савол. Менга шуни айтинчи азизим, сиз хеч тилизни тия олмаган вазиятлар бўлганми? Бу ва бошқа саволларга жавобларингиз бўлса бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Барча шахсий маълумотлар анонимлигича қолаверади. Бундан хавотир олманг. Ундан ташқари сайтимизда сиз керакли ва фойдали хикоялар тўплами билан танишиш имкониятига эгасиз. Ха, айтмоқчи, дастурларимиздаги хикояларни хам, ёзма шаклини айнан сайтимиздан топсангиз бўлади. Хайир азизлар, Худойим сизни Ўз панохида асраб мархаматласин.