3:39

Мамлакатимизнинг биринчи масиҳийлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Аждодларимиз имони деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда мамлакатимизнинг қолаверса Ўрта Осиёдаги илк масиҳийлар ҳақида ўқидик. Бугун эса хикоянинг давомини этиборингизга хавола этаман. Мана шу биринчи масиҳийлар ҳақидаги баъзи ҳужжатлар бизгача етиб келган. Бардесн, тахминан эрамизнинг 196 йилида масиҳийларнинг ҳаёти ҳақида шундай ёзган эди: “Бизни Масиҳнинг исми билан масиҳийлар деб аташади. Бизнинг одатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг умматимиз имонимизга қарши бўлган ҳар қандай нарсадан сақланишади. Парфиялик масиҳийлар иккита хотин олмайдилар. Яҳудий-масиҳийлар хатна қилишмайди. Бизнинг Бақтриялик опаларимиз нотанишлар билан зинога боришмайди. Форсийлар ўз қизларига уйланишмайди. Мидияликлар энди ўлаётган қариндошларини чўлда ташлаб кетишмайди ёки тириклайин кўмишмайди. Едесликлар эса энди агар хотинлари ёки қизлари зино қилсалар, уларни ўлдиришмасдан Худонинг ҳукмига ҳавола қилишади. Хатралик масиҳийлар ўғриларни тошбўрон қилишмайди”.

Мана шу масиҳийлардан Жамоатнинг ҳар хил тармоқлари пайдо бўлди. Бу гуруҳлардан энг садоқатлиларидан бири, маркази замонавий Туркия ҳудудида жойлашган несторианлар гуруҳи эди. Қадимги хариталарни ўрганадиган бўлсак у ерда ойдин кўриниб турибдики, масиҳийларнинг бу гуруҳи бутун Ўрта Осиё бўйлаб шу жумладан бугунги Ўзбекистон ҳудудида ҳам тарқалган эди. Яманда Арабистонда, ва Ўрта Осиёда кўп сонли бутун-бутун қабилалар Исо Масиҳга имон келтира бошлашдилар. Мўғулистоннинг учинчи императори Гуюкхон масиҳий эди. Унинг ҳарбий лагерида кўплаб руҳонийлар, нозирлар, ва монахлар бўлган. Форсия вазири Ҳалакунинг хотини — Дўғиз хотун масиҳий эди. Қашғардаги Тангут шаҳри аҳолисининг анча қисми Масиҳда имонда бўлишган; Несторианлар Жамоатининг фаолияти туфайли Хитойдан Тигрис дарёсигача, Байкал кўлидан то Комора бурунигача одамлар Исога имон келтира бошлаганлар.

410чи – 415чи йилларда Самарқанд несторианлар Жамоатининг Митрополияси эди. 628чи – 643чи йилларда Турк-масиҳийлар томонидан жамоатлар ва Муқаддас Китобни ўқитиш Марказлари тузила бошланди. 730чи йилларда яшаб ўтган Map Филоксемуснинг ёзишича, турклар имонда бут ва Худодан қўрқувчи халқ бўлган.

1007чи йилда, Самарқанд яқинида бир кунда 200 000 кишининг сувда имон келтиришганлигининг тарихий исботи бор. 1143чи йилларда ўзбекларга этник ва тариҳий жиҳатдан яқин бўлган уйғурлар масиҳий-турк қабилалари орасида алоҳида ўрин тутган. Уйғур Жабоблаха, масалан, 1281 йил несторианлар Жамоатининг Патриархлик даражасига тайин этилган эди. 1298чи йилда Ўрта Осиёнинг Уриян-Гакит исмли қабиласи қироличаси масиҳий эди. Ўрта асрларда Форсия ва Ўрта Осиёда масиҳий бўлган турк ва мўғулларнинг сони кўплигидан, ерли шоирлар улар учун мўғул тилида қўшиқлар тўқишган. “Мовароуннаҳр масиҳийларининг туркларга, ва ҳатто мусулмонларга таъсирининг натижаси шундан маълумки, 1200 йилда Хива хонлигидан Сулаймон Бақирғоний уларнинг бу мавзу юзасидан ёзган асарларидан илҳомланиб, “Бокиранинг ўлими” поэмасини ёзади”. Нақадар ажойиб фактлар. Азизлар, бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top