3:15

Дунёни яхшироқ қилиш

MP3

Бу 1948 йилда Руминияда бўлиб ўтган воқеа. Бу Лейтенант Гресунинг гувоҳлиги. Ëш қотмадан келган лейтенант Ричард Вумбрандни ертўла жамоатидаги фаолияти учун сўроқ қиларди. Сиз биласиз, сўроқ қилинганларнинг аҳволи қандай бўлишини. Уни сўроқ қилиш давомида аёвсиз қийноқларга солишди. Сўнг эса бир неча айбловлар билан Вумбрандни қамоқхонага солишди. Қанчадир вақт қамоқда сақлангач, унга қонунга қарши қилган ишларини ёзиб чиқишни буюришди. Вумбранд столга ўтириб, декларациясини ёзишни бошлади. Қамоққа тушганига икки йил бўлган, шу ўтган вақт давомида қўлига бирор марта ҳам ручка ушламагани учун ёзиш қийин кечди. У қийналиб бўлса-да, нечта қоидани бузганини ёзиб чиққач, охирида ўз сўзларини ҳам қўшиб қўйди: «Мен ҳеч қачон Коммунистларга қарши гап айтмаганман. Мен Масиҳнинг шогирдиман, Масиҳ эса бизга душманларни ҳам севишни буюрган.

Мен уларни тушунаман ва бир кун келиб уларнинг ҳам ҳаётлари ўзгариб, менинг биродарларим бўлишига ишонаман».

Лейтенант Коммунистик Партия таълим тарбияси остида ўқитилганди. Шунинг учун ҳам қилаётган ишларим билан дунёни яхши томонга ўзгартиришга хисса қўшяпман деб ўйларди. Бироқ Вумбранднинг декларациясини ўқигач тўлқинланиб кетди. Вумбранд уни қамоққа солган, бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган ҳукуматни қандай сева олади? Унинг юрагида ростдан ҳам душманларига нисбатан мухаббат борми? Шундай бўлса ҳам, Вумбрандга ўшқирди: «Бу ҳеч ким амал қилмайдиган масиҳийча қоидаларингдан бири холос». Вумбранд лейтенантга қаради. Унинг кўзлари меҳр билан боқарди: «Бу қоидага амал қилишга ҳеч ким ўзини мажбурламайди.

Мен Исога имон келтириб, уни ҳаётимга қабул қилганмидаёқ, янгитдан, янги характер билан туғилганман. Бу характер эса Худонинг мухаббатига тўла. Булоқдан сув оқиб чиққанидай, муҳаббатга тўла юракдан ҳам муҳаббат оқиб чиқади.»

Вумбранднинг бу гапи лейтенантни ўйлантириб қўйди. Бу суҳбатдан сўнг у яна бир неча йиллар қамоқда қолди. Бу йиллар давомида Вумбранднинг лейтенант билан суҳбатлашишига кўп марта имконияти бўлди. Қамоқдан озод қилинишидан олдин, Вумбранд лейтенант Гресунинг имонга келганини гувоҳи бўлди. У чин дилдан Масиҳни ўзининг нажоткори деб қабул қилганди.

Масиҳ учун азобланганлар, ўз душманларини ҳам севадилар. Баъзилар буни қийин – ҳатто имконисиз нарса десалар ҳам, Худо буни сизда ва сиз орқали қилади.

Бу ҳақиқат. Душманлар учун ибодат қилиш осон эмас, аммо унинг натижаси катта. Агар сиз ҳам қамоқдаги биродарларингиз учун ибодат қиладиган бўлсангиз, Худонинг муҳаббати уларнинг ҳаётида кўринишини сўранг. Токи уларни азоблаётганларнинг юраклари ўзгариб, Худонинг марҳамати ёғилсин. Худо Лейтенант Гресунинг ҳаётида катта ўзгариш қилганидай, сизнинг душманларингиз учун қилган самимий ибодатингизни жавобсиз қолдирмайди.

Сибирдаги аёл маҳбус шундай деган эди: «Худо қалбимдаги ҳамма қийинчиликларимни, чарчоғимни, хўрликларимни, кўз ёшларимни, очлигимни, азобларимни, музлашларимни, ғамларимни кўтар… Худойим, бизни кечасию кундузи қийнаётганларга раҳм қил. Уларни ҳам сенинг муҳаббатинг шодлигини тотиб кўришларига имкон бер».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top