3:12

Биз билан бирга бўл

MP3

Бу воқеа Камбоджада 1970 йилларда содир бўлган. Бу Ҳаим ва унинг оиласи гувоҳлиги.

Туни билан Ҳаимнинг оила аъзолари бир-бирларига тасалли бериб чиқишди. Улар бу дунёдаги охирги бир неча соатларини яшаётганларини билишарди. Камбоджа Коммунист солдатлари уларнинг ҳаммасини боғлаб ерга ётқизиб қўйишганди. Эрта тонгда Ҳаим ва унинг оиласини қатл қилиш учун олиб боришди.

Сабаби улар Масиҳий эдилар. Коммунистлар эса бундайларни «харом қон», «революциянинг душманлари», деб билишарди. Уларга белкураклар бериб ўз қабрларини қазишни буюришди. Қотиллар бағрикенглик қилиб, бу оилага биргаликда ибодат қилиб ўлимга тайёрланишга рухсат беришди.

Бутун оила биргаликда ибодат қилиб бўлгач, Ҳаим Коммунистларга тавба қилиб, Масиҳни ўз Нажоткори деб қабул қилишга ундади.

Бирдан Ҳаимнинг ўғилларидан кичиги ўрмон ичига югуриб кўздан йўқолди.

Ҳайим солдатлардан ўғлининг орқасидан қувмаслигини, уни ўзи бориб олиб келишини айтиб илтимос қилди. Оиланинг бошқа аъзолари тиз чўкиб турган пайтда, Ҳайим ўғлининг ортидан бориб, қочиб кетмаслигини, қочиб кетса ҳам барибир уни тутиб ўлдиришларини айтди: «Ҳатто ўлим чоғида ҳам ҳаммамиз биргаликда бўлганимиз яхшироқ. Сен қочиб бир неча соатга умрингни узайтирарсан балки, лекин оила билан бирга бўлиш бир неча соатлик ҳаётдан афзалроқ. » — деди.

Бола аччиқ-аччиқ йиғлаб, дадаси билан ортга қайтди.

Ҳайим қотилларга, «Биз энди тайёрмиз» — деди. Бироқ бу оиланинг қилган ишидан ҳайратланган, солдатларнинг ҳеч бири тепкини босишга журъати етмади. Бироқ бу воқеаларнинг гувоҳи бўлмаган офицер келди-да, бутун оилани қириб ташлади.

Худога ва ўлимдан кейинги ҳаётга ишонмайдиган атеистлар – Масиҳийларнинг ҳеч ким кўрмаган Худони рад этишдан кўра ҳаётларидан воз кечишга тайёрлигини кўриб ҳайратланишарди. Улар Муқаддас Руҳнинг ишларини тушунишмас ва имонлининг қалбида Отанинг муҳаббати ва жаннатнинг рад қилиб бўлмас даражада реалликка айланганини билмасди.

Ҳаворий Павлус бу ҳақида шундай деганди: «Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида, Масиҳнинг ворисдошларимиз.

Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз. Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларни айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.»

Яқинда 1993 йилда Судан жанубидаги болалар ҳақида эшитиб қолдим. Журналист болалардан сўради: «Исломга ўтасизларми? Ёки Масиҳ учун ўлишни афзал биласизларми? Нега?». Болалар эса «Биз Масиҳий бўлиб қоламиз, чунки бу ҳақиқат», улар буни айтар эканлар атрофдагилар уларнинг юзи худди Стефанникидай ёришиб кетганларини гувоҳи бўлишган.

Масиҳийлик ва уларнинг ҳаёти ҳақида қизиқсангиз, уларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top