3:00

Яхши суҳбатдош бўлишнинг осон йўли

MP3

Яхши суҳбатдош бўлиш унчалик қийин эмас. Биласизми, ашаддий жанжалкаш ҳам сабр-тоқатли инсон олдида юмшайди. Худди шу масала бир ҳикояни айтиб берай. Шаҳар телефон компанияси бир ўта шаллақи мижоз билан муомалада қандай йўл тутишни билмай қолди. Жаҳлдор мижоз телефонисткаларни ҳақорат қилар, тўлов талабномаларини йиртиб ташлаб, хизмат ҳақини тўламас, ҳам газетага ёзар, ҳам судга берар, ишқилиб, компания раҳбариятини жонидан тўйдирган эди. Ниҳоят компания ўша мижознинг уйига ўзининг энг тажрибали «дипломатини» юборди. «Дипломат» вайсақи чолнинг «ловвуллаб ёниши»га имкон бериб, гапларини маъқуллаб ўтираверди. «У қутурар эди, — деб ҳикоя қилади дипломат, — мен эса уни уч соат гапини бўлмай эшитдим. Шундай қилиб мижознинг уйида тўрт марта бўлдим.

Охирги сафар борганимда у ташкил қилмоқчи бўлган «Телефон абонетларини ҳимоя қилиш ассоциациясига» аъзоликка қабул қилиндим. Мана ҳозиргача ўша «ассоциация»нинг ягона аъзоси бўлиб келмоқдаман. Мен кўрган тадбир фақат чолни диққат билан эшитиш, унга ҳамдардлик билдириб туриш бўлди, холос. Чол бора-бора юмшай бошлади, боришимдан мақсад-қарзлари тўғрисида бир сўз демаган бўлишимга қарамай ҳаммасини тўлади. Энг асосийси, у компания устидан қаерга шикоят қилган бўлса, ҳамма аризаларини қайтариб олди».

Агар сиз одамларнинг сиздан ўзларини олиб қочишга мажбур қилиш йўлини аҳтараётган бўлсангиз, устингиздан кулишларини, нафратланишларини истасангиз мана сизга бир маслаҳат.

Ҳеч қачон, ҳеч кимга қулоқ тутманг. Ўзингиз ҳақингизда тўхтамай гапираверинг. Суҳбатдошингиз гапираётган вақтда бирор фикр туғилиб қолса, унинг сўзини тугатиб ўтиришини кутиб ўтирманг. У сизчалик ақлли эмас. Нега унинг сафсатасига қулоқ тутиб вақт йўқотиш керак? Дарҳол гапини бўлиб, айтадиганингизни айтинг.

Ўз шахсияти билан ғарқ, муҳим шахс эканлиги ҳақидаги ўй ҳаёллардан сармаст киши энг зерикарли одамдир. Фақат ўзи ҳақида гапирадиган одам, фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Бундай киши ким бўлишлигидан қатъий назар маданиятсиз кишидир. Шунинг учун яхши суҳбатдош бўлмоқчи бўлсангиз яхши эътиборли тингловчи бўлинг. Керакли одам бўлиш учун бошқаларнинг ҳам керакли эканини ҳис қилиш керак.

Суҳбатдошингизга жавоб бериш кўнгилли бўлган саволларни беринг, ўзи, ютуқлари ҳақида сўзлашга рағбатлантиринг.

Унутманг, сиз билан гаплашаётган одамни ўзи, муаммолари сизникидан кўра юз карра кўпроқ қизиқтиради. Уни қайсидир мамлакатдаги очарчиликдан кўра, ўзининг тиши оғриётгани кўпроқ ташвишлантиради, бўйнига чиққан яра қаердадир юз бераётган узлуксиз зилзиладан кўра жиддийроқ ваҳимага солади. Кейинги гал ким биландир суҳбатга киришишдан олдин бу ҳақда ўйлаб олинг. Шундай қилиб, одамларга ёқишни истасангиз, ушбу қоидага риоя қилинг: Яхши тингловчи бўлинг. Бошқаларни ўзи ҳақида гапиришга рағбатлантиринг. www.najot.com бизнинг сайтимиз. Бу ердаги маълумотлар сизнинг ҳаётда кўп муваффақиятларга эришишга туртки бўлиши аниқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top