MP3

Закариё пайғамбар аввал айтганимиздек Аггейга замодош бўлган ва маъбаднинг қурилишида бош қош бўлган. Закариё китобида маъбаднинг қурилиши, маъбаднинг келажаги ҳақида башоратлар. Масиҳ ҳақида ва Унинг бутун дунёга шоҳ бўлиши ҳақида башорат қилган. Закариё Ҳаггей пайғамбарнинг замондоши бўлган. Тахминларга кўра Хаггей пайғамбар қари киши бўлган, Закариё эса аксинча ёш бўлган. Закариё Қуддусга бу воқеалардан 16 йил олдин қайтиб келган Иддо деган кишининг невараси эди. Хаггей икки ой ваъз қилгач маъбаднинг қурилиши бошланди. Бу пайтга келиб, Закариё ўз пайғамбарлик фаолияти бошлаган ва бу фаолият икки йил давом этган. Худо уларнинг ҳар иккисини бекорга танламаган. Шу тўрт йил ичида улар халққа тасалли бериб, уларни руҳлантириб келди. Закариё китоби Аггей китобидан катта. Бу китоб ўз ичига Масиҳ ва Масиҳнинг ҳаётига тааллуқли воқеаларни ўз ичига олади.

Закариё китобининг биринчи бобида, халқнинг нима сабабдан қулликка тушиб қолгани ҳақида баён қилади. Закариё билан Ҳаггей пайғамбар маъбад қурилишига бош бўлар эканлар, Ҳаггейнинг башоратлари орасида Закариё ҳам халқни аввалги ҳолатига, яъни ота-боболари қилган гуноҳга қайтмасликка ундайди. Худо пайғамбарларга ўз фикрларини халққа етказишни буюрган экан, бу ишни У фаришталар орқали бажаради. Фаришталар Худонинг мақсади, огоҳлантиришлари ва башоратларни пайғамбарларга етказганлар. Закариё пайғамбар китобининг биринчи боби 7 ва 17 оятларида эркак кишини қизғиш от устида ўтирганига оид ваҳий кўради. Отнинг рамзи бу ўша даврда Форс империясининг қудратли шоҳи Доро эди. Доро яҳудийларга нисбатан ҳайрихоҳ бўлиб, яҳудийларга ўз юртига қайтиб бориб маъбадни қуриб битказишга рухсат беради. Бу ваҳийнинг мазмуни Қуддус вақти келиб яна буюк ва ривожланган шаҳар бўлишини кўрсатади.

Закариё пайғамбар китобида унинг кўрган ваҳийлари ҳақида тўлиқ ёзилган. Ҳар бир ваҳийнинг ўз мазмун-моҳияти бор. Бу китобда Худо халқига шафқат қилганини ва ғазабланганида ҳам ўз халқи учун қайғургани ҳақида ёритилган. Закариё ваҳийларидан бирида эркак кишининг қўлида ер ўлчагич асбоб билан кўрганини айтади. Бу Қуддус халқининг ўз ерига яхши ва мустаҳкам ўрнашиб олишини ва гуллаб яшнашини билдиради. Худонинг ўзи бунга бош-қош бўлади. Маъбаднинг қурилиши яхши тугалланди беш ойдан кейин халқ Қуддус деворларини таъмирлаш ишига киришиб кетди. Бироқ Қуддус деворлари 75 йилдан кейин тўлиқ таъмирлаб бўлинади.

Закариё Исо Масиҳ – олий Руҳоний ҳақида ҳам ваҳий кўрган. Исонинг халқ гуноҳлари учун қурбон бўлишини кўрганди. Олийруҳонийлик кийимлари кирлангани халқнинг гуноҳкорлиги рамзи эди.

Закариё китобининг 9-14 бобларида Закариё ўзидан 200 йил кейин содир бўладиган юнон урушлари ҳақида эслатиб ўтади. Бу бобда Яҳудонинг Юнонистон билан жанги башорат қилингандай. Александр Македонский Фаластинни босиб олгач, шаҳарларини вайрон қилади, бироқ Қуддусга шафқат қилади. Закариё китобининг 9,10,11 боблари Худонинг қўшни халқлар устидан қилган ҳукми ҳақида гапиради. Закариё китобини бошдан оёқ синчиклаб ўқиб чиқсангиз унинг нақадар кучли, иродали шахс бўлганига амин бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top