MP3

Имон учун тўлов тўлаш керакми?. Ҳар бир имонли тўлаш керак деб ўйлайди. Бироқ ҳамма ҳам шу тўловни тўлай оладими? Масиҳ хочда азоб чекиб биз учун тўлов тўлади. Масиҳнинг издошлари ҳам имонли бўлганлари учун, Масиҳга ишонганлари учун тўлов тўлаган. Бутун дунёда кўпчилик имонлилар ўз ҳаётлари билан тўлов тўлаган ҳолатлар кўп бўлган. Уларнинг бир нечтаси ҳақида эшитгансиз ҳам. Масиҳнинг яқин дўсти ва ҳаворийси бўлган Бутрус ҳам тўлов тўлаган. Уни худди Масиҳдек хочга михлашган, фақат оёғини осмондан қилиб. Бизнинг кунимизда ҳам ўз имонига содиқ қолганлар у ёки бу қийинчиликлар билан тўлов тўламоқда. Бугунги гувоҳлигимиз 1970 йилда Собиқ Совет Иттифоқида бўлиб ўтган Наташа Лазарева ҳақидадир.

Коммунистлар Наташа Лазареванинг олдига иккита фотосурат қўйишди.

Бу суратлар Аида Скрипникованики бўлиб, бири қамоққа тушишидан олдинги сурат, иккинчиси қамоқда ўтган йилларида олинган суратлар эди. Иккинчи сурат биринчисига асло ўхшамас, биринчисида ёш, чиройли бир қиз кулиб турар, иккинчи суратда эса қари, тишлари ва сочлари тўкилган бир кампир сўлғин ва мунгли боқиб турарди. Бу икки сурат ҳам бир Аиданики эканлигига ақл бовар қилмасди. Бу суратлар орасидаги фарққа чидай олмаган Наташа юзини четга бурди.

Наташа ҳам Масиҳий бўлиб, ертўлада масиҳийча китоблар чоп этиш билан шуғулланарди. Уни бир марта қамоққа олишган, озод бўлгач эса аввалги ишини яширинча давом эттирган. Уни яна қўлга олишди. Бу сафар унга оғир жазо тайин эди.

Коммунистлар Наташага Аиданинг суратидан бошқа Масиҳийларнинг суратларини кўрсатишди. Бу суратдаги кишилар ёш бўлса ҳам суратдаги ҳолатидан уларни ёш деб бўлмасди.

«Агар шартимизга кўнмасанг, сен ҳам шу куйга тушасан», — дейишди унга. «Борди-ю, шартимизга кўниб, бизга бошқа масиҳийларнинг номларини ва уларнинг нима иш қилишларини айтиб берсанг, енгил жазо оласан».

Наташа иккиланиб қолди. У нима қилишни билмасди, у ёш ва гўзал қиз эди. Уни ҳам келажакда шу қийинчиликлар-у, шу тақдир кутаётганини ўйлаб дахшатдан совуқ тер босди. Охири, ўз чиройи ва ёшлигини сақлаб қолиш истаги устун чиқиб, коммунистларнинг шартига кўнди. У ўз ҳамкасбларини, биродарларининг ҳаммасини номма-ном айтиб берди. У ўз қўллари билан ўз биродарларини қамоққа ташлади. Наташа коммунистларнинг шартига кўниб, хоинлик қилган бўлса ҳам, коммунистлар сўзларидан қайтиб, Наташани олти йиллик қаттиқ режим остидаги қамоққа ташлашди.

Наташа уни сўроқ қилишаётганларида Мария Магдалена ҳақида унутди. У кўз ёшлари билан Масиҳнинг оёқларини ювган, сочлари билан артиб қуритган, ва ўзидаги энг қимматбаҳо атир мой билан уни мойлаган эди. Масиҳнинг онаси хоч олдида юз тубан бўлиб, тупроқ ютиб, аччиқ кўз ёш тўкканини унутган эди. Шу пайтда у ўз соғлиғи, сочларининг кўз ёшлар билан аралашиб, лой бўлиб кетгани ҳақида ўйламади. Наташа буларни билсада, ўша онда бу ҳақида эсламади. Исо-чи, Исо Масиҳнинг қанчалик у учун азоб чекканини биларди-ку. Уни аёвсиз калтаклашган, бутун бадани моматалоқ бўлиб, жароҳатларидан қон оқарди. Юзлари шишиб, кўкариб кетган, бошидаги тиконли тож санчилиб, азоб берарди. У бизнинг гуноҳларимизни ўзига олиш учун ташқи кўриниши, танасинига етказиладиган азоблар ҳақида ўйламади. У шундай азобли тўлов тўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top