3:25

Мўмиёланган жасадлар

MP3

Ассалому алайкум. Қадрдон тингловчилар сизлар «Мумия» фильмини кўрган бўлсангиз керак. Бу жуда қизиқ фильм. Кинорежиссёрлар қанчалик қизиқ киноасарлар яратишмасин, бундай фильмларнинг асосида жиндай бўлса ҳам ҳақиқат ётади. Марҳумларни мўмиёлаш жуда қадимдан, тахминан эрамиздан 2500 минг йил аввал маълум эди. Афсуски мўмиёлаш фақат зодагон ва шоҳларга мос одат бўлган. Биз мўмиёлаш ҳақида гапирар эканмиз, қадимда Мисрда ҳукмронлик қилган бир нечта фиръавнларнинг мўмиёланган жасадларини дунёга машхур шаҳарларнинг музейларида кўришингиз мумкин. Масалан Англияда, Қоҳирада Францияда. Эрамиздан аввалги 1235 йилда хукмронлик қилган фиръавн Мернептанинг мўмиёланган жасади Қоҳирада сақланади.

Фиръавнлар ва мўмиёланган жасадлар ҳақида гапириш жуда қизиқарли. Ўша даврда фиръавнларнинг жасадлари мўмиёланиб, бир қанча бойликлар билан бирга дафн этилган. Мисрликлар ўлимдан кейин ҳам ҳаёт борлигига ишонишган. Ҳар бир одам ўлгач нариги дунёда иккинчи ҳаётини кечиради, деб ўйлашган. Шоҳлар эса худолар билан бирга бўлади, дейишган. Уларнинг худолари, илоҳлари сон – саноқсиз эди. Қуёш худоси Ра, осмон худоси Амон, уни буқа қиёфасида тасвирлашган. Илоҳа Гека – уни эса қурбақа қиёфасида тасвирлашган. Сиз фиръавнлар ҳақида гапирар экансиз бир савол туғилди. Мусо пайғамбар 400 йил давомида мисрликлар қўлида эзилган Исроил халқини олиб чиқиб кетаётганида мисрда қайси фиръавн ҳукмронлик қилган экан?

Қизиқ савол бердингиз-у, аммо жавоби аниқ эмас. Археологлар ва мутахассис олимларнинг фикрига кўра Мусо Тутмос 3 ёки Рамзес 2 ҳукмронлиги даврида Миср саройида тарбияланган. Рамзес 2 нинг қизи Хатшепсут эса Мусога оналик қилган эди. Агар у Мусонинг тарбияси билан шуғулланмаганида, мисрнинг кейинги ҳукмдори бўлиши ҳам мумкин эди. Исроил халқининг Мисрни ташлаб чиқиб кетиши эса Аменхотеп 2 ёки Марнептнинг ҳукмдорлик даврига тўғри келади. Ҳозир айтганимдай жавоби аниқ эмас. Аммо тўрттала фиръавндан қайси бири Мусо даврига тўғри келмасин, ҳаммасининг мўмиёланган жасадлари топилган. Энди биз музейларда Мусо билан юзма-юз туриб гаплашган фиръавнларнинг кўриниши қандай бўлганини кўришимиз мумкин.

Бу жуда зўр имконият. Сиз ҳали мисрнинг худолари ҳақида гапирдингиз. Бу ҳақида ҳам менда бир қизиқ маълумот бор. Худо Исроил халқини қўйиб юбормагани учун Мисрга офатлар юборар экан, ҳар бир офатнинг тагида чуқур маъно ётади. Биз Муқаддас Каломдан Чиқиш китобини ўқир эканмиз, офатлар қисмини шунчаки ўқиб кетамиз. Сиз ҳам яхшилаб тушунишингиз учун Худо нега айнан шундай балолар юборганини қисқача айтиб ўтаман. Мусо Худонинг қудрати билан Нил дарёсини қонга айлантиргани ёдингиздами? Нил дарёси мисрликлар учун муқаддас эди. Ҳамма жойни қурбақа босиб кетганичи? Мисрликлар Гека деган илоҳага сиғинишар у эса қурбақа тимсолида тасвирланган эди. Ëки бўлмаса ҳамма жойни зулмат қоплаганини эсланг. Худо мисрликлар сиғинадиган қуёш худоси Ранинг юзини тўсиб қўйган эди. Худо ҳар сафар офат юборар экан шундай дерди: «шунда Мен Эгангиз Худо эканимни биласизлар».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top