3:30

Тажрибали ота-оналар

MP3

Ассалому алайкум. Фарзанднинг дунёга келишини қанчалик сабрсизлик билан кутсак, унинг дунёга келиши ҳам шунчалик кўп шодлик келтиради. Дунёда ҳар секундда қанчадир чақалоқлар туғилади. Уларнинг келажаги қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш мумкинми? Уларнинг келажакда қандай одам бўлишларини олдиндан билиб олиш учун бирор бир техника яратилганми? Ëки малакали психологлар бу болаларни қандай одам бўлишларини айтиб бера оладиларми? Бунинг имкони йўқ, деган жавоб сизда тайёр турибди. Биламан. Бироқ мен сизларга келажаги қандай инсон бўлиши олдиндан маълум бўлган бир инсон ҳақида гапириб бераман. Исо Масиҳ деб ўйлаётгандирсиз? Ахир унинг кимлиги олдиндан маълум эди-да. Пайғамбарлар Исо Масиҳнинг келиши, унинг ким бўлиши ҳақида олдиндан башорат қилиб кетган эдилар. Бироқ суҳбатимиз Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида эмас. У Исҳоқ ҳақида. Исҳоқни бахтли фарзанд дейиш мумкин.

Нега бундай деётганингизни энди тушунгандайман. Тажрибали ота-она. Иброхим пайғамбар ҳам, Соро хам, Исҳоқ туғилгунига қадар, Худо биланмуносабат қилишни, Унга ишониб, қадам ташлашни, Худонинг сифатларини, характерини, қандай йўл тутишларини анча билиб олган эдилар. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бутунлай Худога ишонадиган, Унинг йўлларини, хоҳишини, гуноҳнинг оқибатларини, қандай қилиб Хуодга итоат қилиб юришни билиб олган ота-оналар фарзандларини ҳам шу йўлда тарбиялай оладилар. Улар фарзандларига қўрқмай, Худонинг сифатларини ўргата оладилар. Худо айнан Исхоқ орқали Иброҳимдан буюк бир халқ яратмоқчи, Исхоқ эса Худо ваъда қилган ўғил эди. Шунинг учун ҳам Исхоқнинг келажаги, қандай одам бўлиши олдиндан маълум эди, деяпмиз.

Бизни нотўғри тушунманг. Албатта келажакни Худодан бошқа ҳеч ким олдиндан айтиб беролмайди. Бироқ биз бу билан ота-оналарнинг қандайлигига қараб, фарзандларининг келажакда қандай одам бўлишларини айтиб бериш мумкин, деган фикрга таяниб шу хулосага келдик. Исхоқ ҳақида айтишдан олдин, унинг ота онаси ҳақида қисқача маълумот олсангиз, Худо йўлида яшаш тажрибасини олиш қандайлигини, бунинг фарзандларга қандай фойдаси тегиши мумкинлигини билиб оласиз. Иброхим ва Соро йиллар давомида Худонинг ваъдасини кутиб яшади. Бу йиллар ичида ўз истаклари билан Исмоилни дунёга келтиришди. Худога қарши иш қилиш гуноҳ эди. Гуноҳнинг оқибатлари нималарга олиб келишини, Иброҳим ҳам Соро ҳам жуда яхши билиб олишди.

Шундай ота-онага эга бўлган Исхоқ, Худо ҳақида кўп билимларга эга бўлди. Ўзи ҳам Худонинг айтганларини сусткашлик қилмай бажариш кераклигини, Унинг садоқатини ва иноятини кўрди. Ота-онасидан эшитганлари, уларнинг ҳаётида кўрганлари, отасининг Худога қаттиқ ишониши, Исҳоқ учун намуна бўлди. У ҳам отаси Иброхимнинг Худосига ишонадиган, художўй йигит бўлиб етишди. Иброхим замонидан ўз замонамизга қайтадиган бўлсак, ота-оналар фарзандларига ёшлигиданоқ, Худонинг амрларини, каломини ўргатишлари керак. Бу болалар учун ҳам ота-оналар учун ҳам фойдали ва энг кераклигидир. Агар ота-она Худо йўлида яшамайдиган бўлса, то Худо уни топиб олмагунча, фарзанд ҳам ҳаётнинг йўлларида адашиб юраверади. Хулоса шуки, ота-она келажакда фарзанди эсли-хушли, имонли ва меҳрибон бўлишини истаса, уни ҳозирданоқ, Худо йўлида юришга ўргатсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top