4:10

Фарзандга эътибор қаратишга мисоллар

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Ўтган сафар биз сухбатимизни мавзунинг энг џизиџ жойида тўхтатган Эдик. Агар оилада фарзандлар сони кўп бўлса, ота-она учун фарзандларининг хар бирига алохида ваџт ажрата олиш џийинлашади. Бироџ бунда йота-оналар бир оз донороџ бўлишларига тўћри келади. Одатда ота-она тўнћич ва кенжа фарзандларига нисбатан талабчанроџ бўлишади. Ўртадаги фарзандга эса кам эътибор џаратилади. Ўртанча фарзандларга џачонки бирор муаммо келтириб чиџармагунча эътибор бермайдилар. Ота-она кутилмаган вазиятлардан унумли фойдаланишлари лозим. Масалан, фарзандларингиз ховлида ўйнаб юрган пайтида, нима учундир улардан бири уйда џолади. Мана, сиз учун зўр имконият тућилди. Зудлик билан уни гапга тортиб, оз бўлсада унга эътибор Беринг! Майли бу лахзалар бир икки даџиџа давом этсин, лекин шунинг ўзи хам фарзанд џалбидаги хиссий бўшлиџни тўлдира олиш џудратига эга. Фарзандингиз ўзига џаратилган эътибордан мамнун бўлади.

Бундай даџиџалар ўз самарасини беради. Улар фарзандга џувонч ва мехр олиб келади, унинг муаммоларини камайтиради. ФАрзанд улћайгани сари унга џаратилган эътибор учун ажратилган ваџт узайтирилиши лозим. Сабаби фарзанд ўсиш жараёнида сизга ўз џалбини хадеб очавермайди. Катта ёшдаги болалар ўзларини џийнаётган муаммоларни сиз билан биргаликда хал џилиши, кўнглини ёзиши, ўзини эркин сезиши учун кўпроџ ваџт керак бўлади. Агар сиз болага кичик ёшидан бошлаб озгина бўлсада, ваџт ажратиб берсангиз, у каттайганда хам сиз билан ўзини џийнаётган масалалар хаџида бемалол гаплаша олади. Сизга џалбини осонгина очиб беради. Ота-онаси томонидан тузукроџ диџџат эътибор берилмаган фарзанд улћайган чоћида џандай џилиб уларга кўнглини оча олади? Бу ерда энг џимматбахо нарса – фарзанд ишончи гаровга џўйилмоџда. Фарзанд тарбияси сиздан кўп ваџтни талаб џилади. ХАмма гап шу керакли ваџтни топа билишда.

Биз фарзандга эътибор џаратишда, фарзанд билан яккама – якка мулоџотда бўлиш хаџида гаплашдик. Аммо шундай пайтлар бўладики, фарзандга ўзгалар олдида хам эътибор бериш керак бўлиб џолади. Бу, айниџса, бола касал бўлиб ёки Бирон бир оћир рухий кечинмаларни хис этган пайтларида жуда асџотади. Бундай холатга тушган бола ўз хиссиётларини ва юриш-туришини бошџара олмай џолади. Оилада болаларнинг хар бирига ўрни билан эътибор бериш лозим бўлади. БАъзан она ёки ота ўз дўстлари ёки хамкасблари билан ўтирганида, фарзанд бирор бир илтимос ёки гап билан келганда, уни тўхтатиб џўйиш ёки уни тингламай чиџариб юбориш унинг бошџалар олдида камситилишига сабаб бўлади. Бундай пайтда бола ўзини џадрли ёки севимли эмасман, деб ўйлайди. Бироџ дўстлар ёки хамкасбларга џарамай, шу кичик фарзандингизга бутун диџџатингизни џаратсангиз, уни эшитиб, унинг илтимосига жавоб берсангиз, у ўзини ота-онам учун дўстларидан хам кўра џадрлироџ эканман, деб ўйлайди.

Бу холат ва бу эътибор унга жуда катта ёрдам беради. Ундаги бўшлиџни тўлдиришга ёрдам беради. ФАрзандга џаратилган эътиборнинг бундай кўриниши, агар болакай юзмаюз сухбат чоћида ундан манфаат топса, яхшигина Самара бериши мумкин. Аммо, шуни хам алохида айтиб ўтиш лозимки, фарзандга џаратилган эътибор биздан анча кўп ваџт ажратишни талаб џилади. Аслида у боладаги хиссий бўшлиџни тўлдиришга ва унинг келажак хаётини тўћри изга солишга ёрдам берувчи энг зўр воситадир. Азизлар фарзандингиз билан џандай муносабатда эканингизни бир ўтириб ўйлаб кўринг. Џайси фарзандингизнинг хулџ-атворида рухий бўшлиџни кўряпсиз? Џайси фарзандингиз кўпроџ эътибор талаб џилади? Џайси фарзандингизнинг борлигини хам унутиб џўясиз? Џачон охирги марта ўћлингиз ёки џизингиз ўтириб гаплашдингиз? Булар хаџида ўйлаб кўриб, биз айтганларимизга кўра амал џилинг. Хеч бир фарзандингиз эътиборсиз џолмасин. Бу борада сизларга омад ва куч џувват тилаб џоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top