Ассалому алайкум. Миср эҳромлари ҳақида турли хил фильмлар суратга олинган. Улар ҳақида турли китоблар ёзилган. Эҳром ичини ўрганишга қарор қилган олимлар эҳромларни қурган одамлар нега эҳромлар ичида турли соҳта йўлаклар ва соҳта қабрлар қўйганлигини англаб етишди. Бугунги кунда одамлар қанчалик эҳромларнинг ички қисмига кириб, ичида бор нарсаларни ўз кўзлари билан кўришни истаса, бир неча асрлар давомида ҳам одамлар мана шу иштиёқ билан ёнгани аниқ. Шунинг учун ҳам эҳромларни қурган кишилар талончиларни адаштириш учун соҳта йўлаклар қурган. Ундан ташқари улар эҳромлар олдида қурилган ҳайкаллар ҳам эҳромларни талон-тарож бўлишдан сақлайди деб ишонишган. Аммо бу ҳаммаси эмас.
Энг асосийси, фиръавнларнинг лаънати эҳромларни ва унинг ичидаги нарсаларни ҳимоя қилишига астойдил ишонишган. Маҳаллий аҳоли ўртасида: «Ўликлар водийсида ўтмиш руҳлари кезиб юради», деган миш-мишлар юради. Бунга кўпчилик эътибор қилмайди. Бироқ, Фиръавнлар лаънати кучини европаликлар 19 аср сўнгида ўз тақдирларида синаб кўришди. Қадимги Миср манбаларининг аксарияти худди ўша пайтда расшифрофка қилинди. Аммо ўшанда бунга эътибор қилишмади. Тутанхамон мақбараси билан боғлиқ сирли ва мудҳиш воқеалар рўй бергандагина бу ҳақида эслашди. Археолог олимлар мақбарани очишганда шоҳ даҳмасига кираверишда олтин бошли иккита қора соқчи турганига гувоҳ бўлишди. Уларнинг қиёфаси ўша араб манбаларида тилга олинган «пирамида соқчилари»ни эслатарди…
Мақбаранинг очилиши билан сирли фожеалар кетма-кетлиги бошланди. Бир неча ойдан кейин қазилма ишларига бошчилик қилган лорд Карнарвон тўсатдан вафот этади. У билан бирга акаси, дўстлари ва ҳатто, лордга қаровчи ҳамшира ҳам нариги дунёга равона бўлган… Тутанхамон мақбарасининг очилиши 21 кишини ҳаётдан олиб кетди. Ўтган асрнинг 50 йилларида олимлар сирли ўлимларни гистоспласмозис вируси чақирганлиги ҳақидаги фаразни илгари суришди. Ушбу вирус қадимги талончилар қолдирган ёриқлар орқали Тутанхамон мақбарасига кирган кўршапалаклар ахлатидан топилган. Тахминларга кўра, бу вирус мақбарани очган тадқиқотчилар томонидан «кашф» қилинган. Шу боисдан қазилма ишларида қатнашган ва мақбарани очишда иштирок этган экспедиция аъзолари мана шу вирусдан ўлим топганлиги ҳақида фаразлар ҳам йўқ эмас. Аммо олимлар бу фаразларни ҳам инкор қилишмоқда.
«Кўршапалакларнинг мақбарага кириши мумкин эмас, чунки талончилар қолдирган ёриқлар бундан уч минг йиллар аввал қум билан ёпилиб кетган»,- демоқда улар.
«Фиръавнлар лаънати»га учраган инсон тақдирларини Тутанхамон қабри очилмасдан олдин ҳам бор эди. Ост-Индия компанияси шифокори Б. Гендерсон 1805 йилда Фивадан иккита мўмиёни ўғирлаб кетади. Бир йилдан кейин унинг ақлдан озганлиги ҳақидаги хабар тарқалади. Швециялик сайёҳ Ф. Лидман мақбаралардан ўғирланган буюмлар коллекция тўплайди. Аммо ватанига жўнатаман деб турганида коллекция Константинополдаги омборхонада ёниб кетади. 1914 йилда рус тадқиқотчиси В. Красовский ҳам дунёни тарк этади. Ўз кундаликларида сайёҳ ўлими олдидан уни у очган қабрлардаги фиръавнлар руҳи безовта қилганлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Дунёда биз билган ва билмаган сирлар талайгина.