3:30

Нега ортига қаради

MP3

Ассалому алайкум. Киши узоқ вақт, бир шаҳарда, бир жойда яшаса, ўша шаҳарга боғланиб қолади. Бу шаҳардан четга чиқса, тезда ўз шаҳрини соғинади қўмсайди. Бу кишидаги ватанпарварлик туйғуси. У ўзи яшаган жойга меҳр қўяди, ўша жойни соғинади, бошқа жойлардан устун кўради. Ўз шаҳарининг вайрон бўлаётганини кўрган киши жим ўтира олмайди. Бу шаҳарни қутқариш учун ҳисса қўшишни истайди. Бу инсонга ҳос ҳислат. Бу нарса Лутнинг хотинида ҳам бор эди. Қандай қилиб, Лутнинг хотини бу шаҳарга шунчалик боғланиб қолди?! Бу шаҳарнинг ёвузликка, бутпарастликка, гуноҳга, тўла эканини билиб туриб ҳам қандай қилиб меҳр қўйиши мумкин? Буни шаҳарнинг аслида қандай бўлганини билмай туриб тушуниш қийин. Лутнинг хотини бу шаҳарга боғланиб қолганининг сабаблари кўп.

Келинг шу сабабларидан биринчисини мен айтиб ўта қолай. Биринчидан, шаҳарнинг ўша пайтда энг гуллаган ва савдо-сотиққа бой шаҳар бўлганлигидир. Тарихий маълумотларга кўра, Садўм шаҳри савдо-сотиқ гуллаган шаҳар бўлган. Турли шаҳарлардан келган савдогалар туфайли, янги фикрлар, маълумотлар ва бошқа одатлар осонгина шаҳар аҳолисига сингиб кетган. Баъзилар ўша пайтдаги Садўмни ҳозирги Лас Вегас шаҳрига қиёслашади. Лас Вегаснинг қандайлигини кўз олдига келтирган одам, Садўмнинг қиёфасини ҳам тахминан кўз олдига келтириши мумкин. Бугунги кунда ким ҳам Лас Вегасда яшашни истамайди. Ҳозир Лас Вегасдай шаҳарлар жуда кўп. Ўша замонда Садўм шаҳри мана шундай кўнгилочар, фаровонликка ва гуноҳга тўлган шаҳар эди.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Лас Вегасдай шаҳарда яшаб ўрганган аёл, бошқа жойга чиқиб кета оладими? Бу жойнинг шароитларини, мўл-кўлчилигини ташлаб кетишга кўзи қиядими? Лут Иброҳим каби шаҳардан-шаҳарга кўчиб юрадиган одам эмасди. У Садўм шаҳрига келиб ўрнашиб, у ердан бошқа жойга кўчишни ҳаёлига ҳам келтирмади. Унга ўтроқ ҳаёт тарзи маъқул эди. Энди Лутнинг аёлини ўйлаб кўринг. Аёл киши бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришни ёқтирмайди. У бир жойда қўним топишни истайди. У ҳам мана шундай аёллардан бири эди. Ундан ташқари у Худодан кўра, қулайликларни, бойликни, ўз уйини кўпроқ севган бўлса керак. Фаришта Лутни, хотинини ва икки қизини қўлидан ушлаб шаҳардан ташқарига чиқариб қўйганида, уларнинг ҳаммаси жисмонан шаҳардан узоқлашган бўлса-да, қалбан шаҳар билан бирга эди.

Тўғри айтасиз. Лутнинг хотини фариштанинг қистови билан билан шаҳардан чиқиб кетган эди. Шаҳардан қочиб кетаётган бўлса ҳам, ўз жойини, уйини қолдириб кетаётганидан ичи ачирди. Қалби ўша ерда Садўм билан бирга эди. Айнан шунинг учун ҳам ортига қаради-ю, ҳалок бўлди. Нега фаришта Лут ва унинг оиласини: «Ортингга қарама», — деб огоҳлантирди? Бунда биз учун ҳам рамзий маъно бор. Биз бир марта, ёвузликни, гуноҳли ҳаётимизни қолдирган эканмиз, энди ортга қарамаслигимиз керак. ҳадеб ортга қарайвериш, имонлининг руҳий ўсишига, Худога яқинлашишига тўсиқ бўлади. Ортимизга қарадикми, кўзларимиз бизни ўша томон етаклайди. Аста-секин яна эски ҳаётимизга қайтиб қолганимизни сезмай ҳам қоламиз. Ортга қараманг, акс ҳолда сиз ҳам «туз устуни»га айланиб қоласиз. Қизиқарли маълумотлар олишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top