Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сиз, азизлар, билан бирга бўламан. Муқаддас Китобда шундай оят бор: “Мен оламнинг нуриман: кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади”.
Азиз радио тингловчи, бугун мен сизлар билан ана шу нур ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Азизлар, айтинг-чи, сиз учун нур нимани билдиради? Нурни қандай тушунасиз? У ёқимлими ёки аксинча? Ўша нур бизга керакми ўзи?. Бугун ушбу саволларга жавоб топишга харакат қиламиз.
Албатта ер юзида қуёш нурларисиз яшашнинг имкони бўлмаса керак. Бироқ бошқа хил нур хам мавжуд. Қуёшнинг заррин нурлари нур таратиб турган бўлса хам, У нурсиз яшашнинг иложи йўқ. Азизлар юқорида келтириб ўтган оятимизда кимни Нур деб атаган? Албатта Раббимиз Исо Масихни. Бу ерда гап қуёш нури хақида кетмаяпти.
Ушбу оятда биз Раббимиз Исонинг сифатлари Унинг мохияти хақида гапирилаётганини тушуниб турибмиз. Чунки Раббимиз Исо пок, бегунох ва муқаддасдир. Фақатгина Раббимиз Исо хар бир Ўзига ишонган кишини пок ва муқаддас яшашга ўргата олади. Нур бошқача қилиб айтганимизда энди, қоронғуликда яшамаётганлар қабул қилган, лекин қоронғуликда яшаётганлар қабул қилмаган Раббимиз Исонинг Муқаддаслигидир.
Азизлар тасаввур қилинг агар бирон-бир хона қоронғу бўлса ёки аксинча кичкина чироқ хирагина милтиллаб ёниб турган бўлса, ушбу хона гуёки тоза ва ёқимли туюлади. Аммо чироқ ёруғ нур сочса столнинг ва шкафнинг усти қанчалик чангга ботганлигини мебелларда бармоқ изларининг кўплигини, каравот ёнларининг қирилганлигини, хамда полнинг бўёқлари кўчиб қолганини, дарров кўзимиз илғайди.
Шу пайт кўнглимизга жуда ёқимсиз ва ноқулай бўлади. Азизлар ушбу оятда зулмат деб ишлатилаётган сўз, Худонинг амрларини бузадиган гунохдир. Зулматда юрадиган одам хеч нарсани кўра олмайди. Шунингдек Амрларни бирин-кетин бузаётган инсон, нима яхши-ю, нима ёмонлигини қандай қилиб тўғри яшаш кераклигини тушунмайди ва кўролмайди.
Азиз биродар зулматда юриш жуда хавфлидир. Нима учун деган савол туғилиши табийдир. Қоронғуликда яшаган инсон биринчидан қўрқиб яшаса, иккинчидан қоқилиб йиқилиши мумкин, энг хавфлиси у умурбод қоронғу ва қайтиб чиқиб бўлмайдиган чуқурликка йиқилиши мумкин. Раббимиз Исо билан яшаш эса жуда ажойибдир. Чунки У Ўз фарзандларининг йўлларини доимо ёритиб туради. Хурматли биродарлар агар сизда таклифлар ва мухтожлик ибодатлари бўлса бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Азизлар яна радио орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.