3:19

Худонинг сўзи 13

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда.

Худованд айтади: “Мен бу ердаман! Мен эшик олдида турибман ва тақиллатяпман”. Азиз радио тингловчи биродар, биз ер юзида яшар эканмиз, албатта Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи бор қайтиб келишига кўз тикиб интикиб кутмоқдамиз. Азизлар, ҳаворий Павлус айтганидек, тинимсиз ибодатда бўлайлик. Ўзимиздаги хурсандчилигимизни ҳам, ташвишларимизни ҳам ибодатларимиз орқали Худовандга айтайлик.

Ибодат — бу Худога гапиришдир. Биз Худога қаерда ва қачон хоҳласак ҳам ибодат қила оламиз. Худованд бизга ибодат қилишимиз учун маълум вақтларни белгилаб бермаган. Шундай экан, ибодатларимиз фақатгина муаммолар бўлган пайтдагина бўлмаслиги керак. Худовандга истаган пайтимизда ибодат қила оламиз.

Исо Масиҳнинг қурбонлигини, яъни Яратувчимиз Худо томонидан берилган қурбонлигини қабул қилиш учун биз Худога ишонч билан бизда нажот борлигини билган ҳолда ибодат қиламиз. Азиз радио тингловчи, агар кимдир ҳали Исо Масиҳга ишониб ўз ҳаётини Унинг қўлларига топширмаган бўлса, шундай деб ибодат қилиши мумкин.

Қуйида сиз, азиз дўстимиз учун ибодат намунасини келтириб ўтмоқчиман. “Қадрли Эгам, менга бўлган муҳаббатинг учун раҳмат. Мен Сенинг кечиримингни сўрайман, чунки Исо Масиҳ инсоният учун қурбон бўлди. Мен ҳаётимнинг эшигини очаман ва Исо Масиҳни менинг Эгам ва Нажоткорим деб қабул қиламан. Мени янги одам қил.

Менга бераётган абадий ҳаётинг учун ва менга бўлган меҳр-шавқатинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин.” Азиз дўстим, бу ибодатни қилсангиз, Исо Масиҳ ҳаётингизга кириб, гуноҳларингизни кечиради ва Худо билан муносабатингизни қайта тиклайди. Агар сиз чин юракдан Исо Масиҳни ҳаётингизга киришини сўрасангиз, аниқ-ки У шундай қилади.

Азиз дўстим, Худонинг ваъдасини ҳақиқатлигини билиш муҳим. Масиҳ нима ваъда берган бўлса, уни бажаради. Ваҳий китобининг 3 боби 20 оятида Раббимиз Исо Масиҳ айтади: “Мен эшик олдида турибман ва тақиллатяпман…” Агар ҳаётингизнинг эшигини очиб, Исо Масиҳдан Нажоткор ва Эга сифатида киришини сўрасангиз, У сизни алдамайди.

Исо Масиҳ ишончлидир. Исо Масиҳни Нажоткорим ва Эгам деб қабул қилиш, Худо билан буюк бир мулоқотнинг бошланишидир. Азиз дўстим, агар сизга нимадир тушунарсиз бўлса, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top