3:00

Болаларнинг ўсишига ёрдам 155

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ва ниҳоят ўлкамизга баҳор фасли ҳам етиб келди. Узоқ давом этган қишги совуқ кунлардан кейин ҳамма хурсанд ва ташқарида кунлар анча исиб қолди.

Энди дарахтлар ҳам куртак чиқаришмоқда, ҳатто айрим гуллар гуллашга ҳам улгиришди. Кўз ўнгимизда янги ҳаёт бошланмоқда. Азиз дўстларим, хоҳлайсизми, сизнинг ҳаётингиз ҳам бошқатдан янгитдан бошланишини? Айнан шундай янги ҳаёт тўғрисида Муқаддас Китоб гапириб турибди. 2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 17 оятида шундай ёзиб қўйилган:

“Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди.” Азизлар, биласизми, Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлимдан қайта тирилиши Худованднинг ҳамма нарсага қодир эканлигини исботлаб беради. У барча ҳаётларини ўзгартирмоқчи бўлган инсонларнинг ҳаётида ҳам ажойиб ва муҳим ўзгаришлар қила олади.

Муқаддас Китобда инсоннинг ҳаётини жуда кўп тирик мавжудотлар билан солиштирилади ва ўхшатилади. Масалан, Аюб китобининг 25 боби 6 оятида шундай ёзилган: “Шунда инсон ким бўлибди, ахир у бир қурт-ку”. Келинг, азиз радио тингловчи, нима учун инсонни шундай ҳашаротга ўхшатилгани тўғрисида бироз суҳбат қилсак.

Асосан, барча судралиб юрувчилар инсонларда ёқимсиз ва ғашини келтирадиган ёмон ҳис туйғуни келтиради. Бундан ташқари, айрим ҳашаротларни бир оз жиғига тегиб кўрсангиз, ўзидан шундай ёқимсиз ҳид таратадики, ҳар қандай инсон ҳам тезроқ ундан узоқлашишга ҳаракат қилади.

Африкада яшайдиган бир қурт бор. Унинг бутун танаси жун билан қопланган. Унинг туклари анчагина заҳарлидир. Шунинг учун ҳам маҳаллий халқ ўзларининг ўқ ва найзаларини шу қурт билан ишқалаб заҳарли ўқ ясайдилар. Инсон ҳам ўзининг турли ҳатти-ҳаракатлари билан айнан шу қуртларга ўхшаб кетади. Инсон гуноҳ қилишга мойилдир.

Инсон шундай зотки, бутун оломонинг орқасидан эргашиб кетаверади. Бу кетаётган йўли тўғрими ёки йўқми — бу ҳақида сўрамайди ҳам. Унинг руҳий кўзлари кўр бўлиб қолган, шунинг учун ҳам Худованд кўрсатадиган йўлларни кўрмайди. Агар инсон ким биландир урушиб қолган пайтда унга назар солсангиз, ўзидан рақибига нисбатан шундай заҳар сочади-ки, ҳайрон қоласан.

Худованд инсонлардан ҳеч бирини бир умр гуноҳга тобе бўлиб ўтишини истамай, У ҳар биримизни Ўзининг фарзанди қилмоқчи. Азиз дўстим, агар бутун ҳаётинг ўзгаришини истасанг, ҳозирни ўзидаёқ барча гуноҳларингдан озод бўл. Худованд сендан шуни истайди. Янги ҳаёт бошлаш вақти келди. Азизлар, сизларга яна бир бор интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top