2:50

Болаларнинг ўсишига ёрдам 160

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, келинг, бугунги эшиттиришимизни бир қизиқ мавзуга бағишласак.

Ўзаро нигоҳ алмашишнинг бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор айтиб ўтишга тўғри келади. Бола туғилганидан сўнг орадан икки, тўрт ҳафта ўтгач, кўзлари билан англаш қобилиятига эга бўлади.

Чақалоқнинг диққат эътиборини, биринчи галда, инсоннинг юзи, аниқроғи, кўзлари ўзига жалб қилади. Азиз ота-оналар, чақалоқ тўғилганидан сўнг орадан олти ёки саккиз ҳафта ўтгач, уннинг кўзлари ниманидир излаётганига эътибор берганмисиз? Қизиқ, бола нимани излаши мумкин?

Буни эътиборли ота-она албатта билиши керак. Бола яна бир жуфт кўзни излайди. Икки ойлик болакай ўзига боқаётган кўзларга қаттиқ тикилиб олади, улардан кўзини узмайди. Унда ўша пайтдан бошлаб меҳрга эҳтиёж мавжуд бўлади. Ажабланарли ҳодиса, шундай эмасми?

Катталарнинг бола билан ва ўз навбатида боланинг теварак олам билан мулоқоти ҳамда унинг ҳис-туйғулари у гўдак пайтидаёқ шакиллана бошлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра беш ёшгача болада тафаккур, феъл-атвор, нутқ каби фазилатлар шаклланган бўлади.

Азиз ота-оналар, болага ўзимизнинг илиқ ҳиссиётларимизни, меҳримизни қанча эрта билдирсак, шунча яхши. Мураккаб кўринган дунёни ўзлаштириш учун болага самимий меҳр-муҳаббатимиз орқали кўмак беришимиз шарт. Ҳар бир ота-онанинг вазифаси — ўзаро нигоҳ алмашиш орқали фарзандига меҳр-муҳаббатни билдириб боришдан иборат.

Бола ҳали кичкиналигидан бошлаб, уни Раббимизнинг тарбияси билан тарбиялаш ва унинг бутун ҳаёти давомида Худога бўйсунувчи қилиб тарбиялаш ҳам, ҳар бир ота-онанинг муҳим вазифаларидан биридир. Ҳозирги кунда бутун дунёда бола тарбиясига эътибор жуда сусайиб бормоқда.

Сабаби, ота-оналарни фақатгина яшаш учун кураш, меҳнат қилиб нимагадир эга бўлиш қизиқтириб қолди холос. Бунинг натижасида эса болалар орасидаги турли жиноятларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқди. Мен шахсан айрим ота-оналар билан шу тўғрисида суҳбатлашганимда, асосий тарбия маскани қилиб мактабни кўрсатадилар.

Иккинчи тарбия ўчоғи эса болаларнинг боболари ёки бувилари ҳисобланар экан. Азиз ота-оналар, сизнинг фарзандларингиз учун мактаб ҳам, боболар ёки бувилар ҳам сизнинг меҳрингизни ва кўз қарашларингизни бера олмайди. Худованд олдида ҳар бир киши ўз фарзандининг тарбияси учун жавобгардир. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top