4:09

Руҳий ғалаба 312

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчилар, кундалик руҳий жангларга жалб қилинган жангчилар сифатида биз, имонлилар, маълум бир руҳий фактларни билиб қўйишимиз зарур. Чунки бу фактлар душман билан муваффақиятли жанг қилишда жуда керак бўлади. Иблис ва унинг малайларига қарши урушда самарали ҳаракат қилиш учун қуйидаги асосий руҳий фактни кўриб чиқайлик. Мана улар:

Факт 1. Бу жангда душманларимизни осонликча таниб бўлмайди. Аввалги эшиттиришларимизда айтиб ўтганимиздек, ҳаворий Павлус бизнинг курашимиз Қодир Худо ёки бошқа одамларга қарши эмас, деб айтган. Биз имонлилар ўз душманларимизни улар билан жанг қилмасдан олдин, донолик билан тўғри таниб олишимиз керак. Муқаддас Ёзувлар имонли-жангчининг рақибларини жуда аниқ қилиб тасвирлайди. Муқаддас Каломга кўра, бизнинг урушимиз дунёга қарши. Бу ҳақида Ёқуб мактубининг 4 боби 1 оятидан 4 оятигача бўлган жойдан топиб ўқишингиз мумкин.

Яна Юҳанно мактубининг 2 боби 15 ва 17 оятларида ҳам шу ҳақида ёзилган. Бундан ташқари яна бизнинг курашимиз гуноҳкор танага қаршидир. Бу ҳақида эса Галатияликларга мактубининг 5 боби 17 оятидан 21 оятигача бўлган жойларда ёзилган. Биринчи Бутрус мактубининг 4 боби 1 оятидан 4 оятигача бўлган жойларда ҳам шу ҳақида ёзилган. Бундан ташқари, курашимиз шайтонга қарши Биринчи Бутрус 5 боб 8 ва 9 оятлари, яна фикри бузуқ одамларга қарши. Иккинчи Тимўтийга мактуби 3 боби 8 ояти. Ёлғон таълим берувчиларга қарши. Яҳудо мактуби 1 боб 4 оят. Ёвузликнинг руҳий кучларига қарши. Эфесликларга мактуби 6 боб 12 оят.

Азизлар, бизнинг руҳий жангимиз мана шу оятларда келтириб ўтганларимизга қарши йўналтирилгандир.

Факт 2. Азизлар, ҳарбий формамизнинг ўзи ялпи уруш олиб боришимиз учун етарлидир. Эфесликларга мактубининг 6 боби 13оятидан 17 оятигача бўлган жойлар ва Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 оятларини ўқигач, у ерда тасвирланган ҳарбий қурол-яроғлар Раббимиз бизга тайёрлаб қўйган иш учун тўла-тўкис етарли эканлигини тушуниб етамиз. Шунингдек, Худо таъмин этган қурол-аслаҳалар илоҳий кучга эга бўлган мустаҳкам қилич ва қалқон каби бизни ҳимоя қилишини англаб етамиз. Азиз биродарлар, шунингдек, Худонинг Каломи энг асосий қуролимиздир у “ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир” деб айтилган Муқаддас Каломда. Бу ҳақиқатни ҳам билиб қўйиш Раббимизнинг ҳар бир жангчиси учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Факт 3. Бизнинг ҳарбий қўмондонимиз бу қудратли Исо Масиҳдир. У муқаддас ва покдир. Муқаддас Ёзувларда айтилганига кўра, қўшинни бошқарувчи Ҳазрати Исо комил, муқаддас, нуқсонсиз ва улуғвору қудратли Зотдир. Шундай экан азизлар, келинг бизнинг ҳам масиҳийлик ҳаётимиз ана шу поклик сари интилсин. Шунда биз ҳар қандай жангда ғолиб бўламиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top