2:53

Руҳий ғалаба 106

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз, азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, руҳий шоҳликда ҳам дунё ҳақида тушунча мавжуд экан.

Эсингизда бўлса, Худованд билан одамлар орасида ҳам жанг бориши ҳақида сизларга гапирган эдик. Лекин Худованд одамлар билан тинчлик сулҳини тузиб бўлган. Қандай қилиб биз ушбу тинчлик сулҳини билишимиз мумкин? Албатта Худованд одамларни қутқариш орқали сулҳ тузган.

Ҳозиргача ва ҳар куни бир қанча одамлар Хушхабар эшитишяпти ва нажотга эга бўлишмоқда. Албатта бу Худованднинг инояти орқали амалга ошмоқда. Римликларга мактубининг 5 боби 1 оятини сизлар билан бирга ўқиб кўрсак: “Раббимиз Исо Масҳхга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди”.

Юқоридаги гапларимизни биргина шу оят тасдиқлаб турибди. Бу дунё деганда нимани тушуниш мумкин? Айримлар, бу дунё деганда, инсон юрагидаги тинчликни тушунадилар. Аслида эса ҳозирги кундаги инсонларнинг руҳий аҳволидир. Бу дунё инсонларнинг ҳис-туйғулари ҳам ва Худо билан бўлган алоқаси ҳам.

Худо билан бирга бўлиш дегани, энди инсонлар Худонинг белгиланган худудидан ташқарида эмаслигини англатади. Белгиланган худуддан ташқарида бўлишнинг оқибатлари ҳар биримизга маълум бўлса керак. Дунё ҳақидаги тушунча ҳам айнан шу нарсадир.

Энди Худованднинг ғазаб тўла косаси биз, масиҳийларга, қараб тўкилмайди, чунки биз Худованд билан. Ғазаб тўла коса эса бошқа худудда бўлганлар устидан тўкилиш арафасида. Худованд бизни Ўзи билан қандай қилиб яраштирди? Албатта Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими орқалидир.

Римликларга мактубининг 5 боби 8 ва 9 оятларида шундай ёзиб қўйилган: “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутилишимиз янада аниқроқдир”.

Аслида биз, гуноҳкор инсонлар, тортишимиз керак бўлган барча азобларни ва қаҳр- ғазаб билан тўлган косани Худованд Ўз Ўғли Исо Масиҳга тўкди. Раббимиз Исо Масиҳ эса Худовандга бизлар учун тўлиқ тўлов тўлади. Шунинг учун ҳам биз энди Худованд билан тинчликка эгамиз.

Раббимиз Исо Масиҳ туфайли энди биз Худонинг кўз олдида аввалгидек гуноҳ чангалида юргандек кўринмаймиз. Азизлар, Раббимиз Исонинг биз учун кўрсатган инояти учун доимо миннатдорчилик билдириш асло ёдингиздан чиқмасин. Ҳурматли биродарлар, бизнинг интернет сайтимиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top