3:18

Худонинг сўзи 20

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. “Кийик оқар анҳор сувларини тусагандай, кўнглим Сени шундай тусамоқда, эй Худойим!” Ушбу забурда айтилишича, инсон Худо томонга оҳу каби интилмоқда.

Бу ажойиб ҳаракат Худованд инсонларда шундай ҳаракатни вужудга келтирмоқда. Шунинг учун ҳам шундай ҳаракат қилувчи инсонларни Раббимиз Исо Масиҳ янада марҳаматламоқда. Матто китобининг 5 боби 6 оятида шундай ёзилади: “Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур.”

Айнан мана шу ваъда Исо Масиҳ гапиргани учун жуда баланд жарангламоқда. Айниқса Раббимиз хочда осилиб турганида: “Амалга ошди”, деб айтган гаплари Унинг барча хизмати ва берган ваъдалари амалга ошганлигини билдириб турибди. Ваҳий китобининг 21 боби 7 ҳамда 8 оятларида буюк огоҳлантириш Раббимиз томонидан айтилаётганини ҳам ўқиб кўришингиз мумкин.

Ушбу оятда Раббимиз томонидан амалга оширилиши керак бўлган буюк суд ҳукуми ҳақида гапириб ўтилади. Худованд айтадики, кимда ким Худога содиқ бўлса, Масиҳнинг меросхўридир. Улар Масиҳ томонидан берилган меросни ўзаро бўлишиб оладилар.

Азизлар, сиз билан мен эса Раббимизнинг аниқ меросхўрларимиз, биз сиз билан биргаликда ўз тегишимизни олиш учун Худованднинг олдига жаннатга кириш ҳуқуқига эгамиз. Лекин ҳали қутқарилмаган кўплаб инсонлар ҳам бор. Улар учун бугунги кунда Масиҳнинг нажот ҳақидаги Хушхабари кенг тарқатилмоқда.

Шунга қарамай, қаршилик қиладиган, Исони Қутқарувчим деб қабул қилмайдиган инсонларни бир умрлик олов кўли ҳозирданоқ кутмоқда. Гуноҳ ҳақида кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин ва мен ишонаманки, ўзини гуноҳсиз деб билган ҳар бир инсон шу рўйхат ичидан ўзига тегишли бўлган гуноҳнинг борлигини эшитиши мумкин.

Лекин бугунги эшиттиришимиз орқали ушбу гуноҳ ҳақида айтиб ўтишни ўзимга эп кўрмайман. Ишонаман, Худованд ҳар бир инсонинг гуноҳкорлигини шахсан унинг ўзига гапиради. Шунда келажакда Худо билан ёки Антихрист билан бўлишингиз маълум бўлади. Худованд бугун сизни Ўз оиласига қабул қилмоқчи. Грек алфавитининг биринчи ҳарфи Альфа билан бошланади, охирги ҳарфи эса Омега ҳарфидир.

Бу биздаги А ва Я ҳарфига тўғри келади. Раббимиз Исо Масиҳ бутун борлиқнинг боши ва охиридир. Азиз биродар, шошилиб Худованд томонга ўтгин, ва Худованд сени ҳам Ўз меросхўри қилади. Азиз тингловчи, агар сизда қандайдир фикр- мулоҳазалар бўлса, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top