3:02

Болаларнинг ўсишига ёрдам 168

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан шундай ажойиб кунларнинг бирида эфир орқали бўлса ҳам учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга миннатдорман. Азиз биродарлар, биз болалар мавзусига бағишлаб кўплаб эшиттиришлар тайёрладик.

Лекин қиз болалар ҳақида деярли ҳеч нарса гапирмабмиз. Албатта, шу ўринда сизларга ўз узуримизни билдириб, бугунги эшиттиришимизни қизлар мавзусига бағишласак.

Нима учун қиз болалар ўсмир ёшига ўтиш палласида шунчалар меҳрга зор бўлишади? Жавоб эса оддий. Ўсмир ёшига ўтаётганлиги учун. Хоҳ ўғил бола бўлсин, хоҳ қиз бола бўлсин, ўсмир пайти улар билан тарбиявий иш олиб бориш анча мушкул бўлиб қолади.

Ҳар бир қиз ўсмир ёшига ўз тайёргарлиги билан етиб келади. Албатта, беш қўл баробар бўлмагани каби, қайсидир қиз ота-она меҳрига қониб, яна бири эса, аксинча, меҳрга зор бўлиб ўсмирлик даврини ҳам бошдан кечиришлари мумкин.

Бундай паллада икки муҳим нарсани англаб етиш зарур бўлади. Биринчиси — ўзини англай билиш, икинчиси — аёл зотига мансублигини ҳис қилишдир. Бу ўринда қиз боланинг аёл сифатидаги хусусиятларига тўхталиб ўтсак.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, қиз бола улғайгани сари уларда меҳр-муҳаббатга ташналик туйғуси зўрайиб боради. Тушуниб бўлмас ички бир туйғу билан ўтиш даври ажойиботларини енгиб ўтиш лозимлигини ҳис қила боради.

Энг муҳими, қиз бола юз фоиз ўзини англаб етиши шарт. У ўзининг аёл зотига мансублигини тўла-тўкис ҳис қила олса, ўтиш даврида кайфияти ўзгариб тургани билан учраб турадиган муаммоларни ҳал қилса бўлади.

Унинг аёллик сифатларига эга эканлигига, ишончи қанчалик мустаҳкам бўлса, у тенгдошлари томонидан қилинаётган босимларга шунчалик яхши бардош бера олади. Энг муҳими, ота-она қиз болага ҳам Худованд ҳақидаги ҳақиқатларни яхши тушунтириб бериши лозим.

Албатта, оилавий йиғилишларда ҳамма баробар Худовандни олқишлайди ва Худованднинг каломидан биргаликда ўқилади. Шундай бўлса-да, ҳар бир болага алоҳида эътибор бериш, мақсадга мувофиқ бўларди. Бундан ташқари, қиз болани келажак ҳаётга тайёрлаб бориш ҳам ҳар бир ота-онанинг вазифаси ҳисобланади.

Масалан, ота қизини онасига уй ишларида ёрдамлашгани учун мақтаб турса, ўз навбатида она қизини турли ишларга ўргатиб бориши лозим. Азиз биродарлар, қиз бола фарзандларингиз учун алоҳида ва доимо ибодатда бўлинг. Сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор айтиб ўтсам. www.najot.com Хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top