3:37

Руҳий ғалаба 262

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Ҳурматли биродарлар, шайтон кўпинча масиҳийларда шундай ҳаракатларни амалга оширишни хоҳлайдики, биз масиҳийлар ҳам ўзимиз билмаган ҳолда айнан шу айёрлик ботқоғига ботиб қолишимиз мумкин экан. Бу шундай айёрликки, масиҳийлар кўпинча Худованднинг куч-қудратига эмас, аксинча, ўзларининг кучларига ишониб қоладилар.

Агар Эски Аҳд китобини диққат билан ўқисак, шайтон шундай усулни Довуд шоҳга нисбатан қўллаб кўрган эди. Довуд доимо ўзининг кучли эканлигини бошқаларга кўрсатмоқчи бўлар эди. Худованд эса Довуд шоҳга шундай деб айтади: “Сен қилаётган иш бу жуда жиддий гуноҳ, сенинг кучинг ўзинга тегишли эмас, барчаси менга тегишли” деб. Худованд дарҳақиқат ҳар кимни Ўзига тегишли бўлишини истайди. Шу жумладан бизни ҳам. Забур китобининг 146 боби 10 ва 11оятларини биргаликда ўқиб кўрсак: “Худованд отнинг куч-қувватидан рози бўлмас, чопқирнинг болдирлари Унга манзур бўла олмас, Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, иноятига умид боғлаганлардан рози бўлар”.

Ҳурматли биродарлар, биз нимаики қилмайлик барчасини Худованднинг номи улуғланиши учун қилишимиз керак. Азиз чўпонлар, ҳозирги кунда сиз бошқариб турган жамоат ҳам сизники эмас, балки Худовандникидир. Бизда нимаики бор бўлса барчаси Худовандга тегишлидир. Агарда инсонлардан кимдир сизни мақтаб юқорига кўтарса асло рози бўлманг, аксинча, сиз орқали Худованд шунча ишларни амалга оширгани учун Худованднинг исмини янада юксалтиришга ўрганинг.

Биз инсонлар кўпинча ўйлаймиз: “мен фалон масиҳий иниститутни тугатганман ёки мен фалон семинарда тахсил олганман, мен йўлимда учраб турадиган муаммоларнинг барчасига ўзим ечим топа оламан” деб. Шундай биродарларга қарата: шошилманг дўстим, сиздан олдин бораётган Исо Масиҳга йўл беринг, Унинг Ўзи сиз учун ва биз учун йўлларимизни ҳар қандай муаммолардан тозаласин, деб айтмоқчи эдик. 1Коринфияликларга мактубининг 10 боби 12 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин”.

Азиз радио тингловчи мухлислар, кўриб турганимиздек, шайтон биз масиҳийларни ўзининг турли алдов-ёлғонлари билан Худованддан узоқлаштиришга ҳаракат қилар экан. Азизлар, шайтон кимгадир ўзининг алдовларини юбормаслиги учун доимо ҳушёр туриш лозим экан. Ҳушёр бўлиш учун эса ибодат ва Худованд билан бўлган яқин муносабат жуда муҳим. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азиз радио тингловчиларимизга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва янги ажойиб маълумотларга эга бўлинг. Азизлар, бундан ташқари сайтимизда турли мавзулардаги форумлар ҳам ишлаб турибди. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top