2:58

Худонинг сўзи 44

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас Китобнинг айтишича, инсон Худованд томонидан яратилганидан бери, инсонинг онгида Худованд ҳақидаги тушунча ҳали уни бир зумга бўлса-да тарк этмаган.

Ҳатто айрим жиҳатлари аввал қандай бўлган бўлса, шундайлигича турибди. Ибтидо китобининг 1 боби 26 оятини ўқиб кўрганимизда, шундай ёзилганини кўришимиз мумкин: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.

У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин”. Демак, бу нима дегани? Бу шу деганики, инсон айрим жиҳатлари билан Худовандга ўхшаб кетади, чунки Худованд бутун борлиқни бошқарса, У инсонга ҳам айрим нарсалар устидан бошчилик қилиш ҳуқуқини беради.

Худованд инсонни яратганида, унга интилиш ҳис-туйғу каби турли инъомларни ҳам ато этган эди. Худованд аслида инсонни абадий яшашини истаган эди. Шунинг учун Худованд инсонни ростгўй ва солиҳ қилиб яратган эди.

Инсон абадий ҳаёт борлигини билади. Инсон ўз ўлимидан сўнг ёки абадий жаннатда, ёки абадий дўзахда бўлиши кераклигини билади. Шунинг учун ҳам инсон доимо ўзича Худовандга лойиқ бўлишни истаб ҳаракат қилади.

Агар ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида тўғри ва нотўғри қилган ишларини англайдиган бўлса, демак, Худованд айтган йўлдан бориш ёки шайтоннинг қуллиги остида бўлишни ҳам яхши тушуниб етади.

Инсондаги виждон деган нарса аниқ Худованд томонидан унга берилган, шунинг учун ҳам айрим нотуғри ишларни амалга оширганида инсоннинг виждони азобланади. Ўйлайманки, ҳатто дунёдаги энг виждонсиз инсон ҳам нотўғри ишни қилганида, оз бўлса-да Худованд олдида виждони қийналса керак.

Дунёдаги қабилаларни ўрганувчи инсонларнинг айтишига кўра, ҳатто қабилалар орасида ҳам ўзини айибдор деб ҳис қилувчи одамлар мавжуд экан. Азизлар, шуларга қарамай, барибир инсон Худованднинг Кимлигини охиригача тушуниб етолмайди.

Худовандга содиқ бўлган ва Унга қулоқ солувчи инсонларга эса У Ўзини оз бўлса-да айрим жиҳатларини очиб беради. Худовандга лойиқ ва содиқ бўлишга ҳаракат қилайлик, шундагина биз Уни янада кўпроқ тушуна олар эканмиз.

Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизни яна бир бор сизларга айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top