MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Эфирда сиз азизлар учун бериб бораётган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Бир муҳим нарсанинг фарқини тушиниб олиш жуда муҳим, яъни ердаги танавий отамиз ва Самовий Отамиз ўртасидаги фарқни.

Ердаги отамиз қачонки фарзанд дунёга келганидан кейин ота ҳисобланади. Самовий Отамиз эса азалдан бор бўлган. Самовий Отамиз У бизнинг Худовандимиз ва Отамиздир. У ҳеч қачон бизнинг ердаги отамиз бўлолмайди.

Чунки бизнинг танавий отамиз инсондир. У эса буюк ва муқаддас эгамиздир. Биз ибодат қилганимизда тўғридан тўғри самовий Отамизга мурожаат қиламиз. Чунки У доимо ҳар бир фарзандини ноласини эшитади. Тўғри, ердаги отамиз ҳам биз билан суҳбатлашади, бизни баъзида турли хавфлардан ҳимоя қилади.

Лекин у барибир Худованддек бўлолмайди. Инсон кўпинча ўзининг ваъдаларини эсидан чиқариши мумкин. Худованд эса ҳеч қачон ҳеч кимни ёддан чиқармайди. Келинг, ҳурматли радио тингловчи, бир муҳим саволга жавоб топишга уриниб кўрсак.

Яъни Худони қанчалик қудратли эканлигини билишга ҳаракат қилиб кўрайлик. Биринчидан, Худо танага эга эмас, У Руҳдир. У ҳеч қачон йўқ бўлмайди, У абадийдир. У бир зумда бир нечта жойда бўла олади. У ҳамманинг устидан ҳукмрон. У бутун борлиқнинг подшосидир.

Энг муҳими, У муқаддас ва шунинг учун ҳам инсонлардан бутунлай фарқ қилади. У Ўзининг ёнига ҳеч қандай гуноҳкорни яқинлаштирмайди. Забур китобининг 47 боби 15 оятида шундай ёзилган: “Ана, бу Худодир абадул абад бизнинг Худойимиздир, Ўлимдан нарига бошловчи Доҳиймиздир”.

Худо инсонлар томонидан бўладиган турли гуноҳларга ва ҳар қандай қонунбузарликларга сабр тоқат билан қараб туради. Аммо бизнинг ердаги отамиз эса кўпинча бундай сабр тоқатга эга эмас. Ўз ёшлигингизни бир ёдга олинг, азиз тингловчи.

Ёлғон гапирсангиз, ёки ким биландир урушсангиз, хуллас, отангизни шаънига қандайдир гап тегиб қолса, камар биланми ёки хивич биланми, роса таъзиримизни берган. Худованд эса катта сабр тоқатга эга. Масалан, Павлус Худога қарши қанча ёмонликлар қилганини каломдан ўқиган бўлсангиз керак. Раббимиз Исо Масиҳ барчасига сабир ила чидаб турди.

Қачонки Павлус Худо олдида ўзининг гуноҳкорлигини билиб тавба қилганида эса, Худонинг сабр тоқатига қойил қолган эди. Шу билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Азизлар, мактубларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга жўнатишингиз мумкин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top