3:28

Барча амрлар иккита амрга асосланган

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, хазрати Исо Масих хизматини бошлаганидаёк купчилик унга эргашди. Хазрати Исо Масих уларга Худонинг шохлиги ва кандай килиб Худога хизмат килиш хакида ургатар эди. Исо Масихнинг машхурлиги тобора ошиб борарди, чунки У купчиликка шифо бераятган эди. Бир оз вакт утиб, Исо Масих ва Унинг килмишларию-мужизалари рухонийлар ва фарзийларнинг кулогига етиб борди.

Рухонийларнинг таълимотлари Худонинг конунига эмас, аксинча одамларнинг урф одатларига таянган эди. Хазрати Исо Масих уларга дойим бу хакда гапирар эди. Албатта, рухонийлар жуда катта обрувга эга эдилар, ва Исо Масихнинг таълимоти уларга бутунлай тугри келмас эди. Шу максад билан, улар Исо Масихни синаш учун Унга баъзи саволлар бериш истагида эди. Хазрати Исо Масихнинг жавоблари эса бутунлай Каломга суянган булиб, рухонийларни долда колдирар эди. Келинг, бундай вазиятлардан бирини куриш учун Матто хушхабаридаги 22чи бобни укиб чиксак. Исо саддуқийларни жим қилиб қўйганини фарзийлар эшитгач, бир жойга тўпландилар. Улардан Таврот тафсирчиси бўлган бириси Исони синаш ниятида Ундан: – Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк? – деб сўради. Исо унга: – «Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин». Бу – биринчи ва энг буюк амр.

Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: «Ўзгани ўзинг каби севгин». Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади. Ха, хазрати Исо Масих барча уламо фарзийларни долда колдирарди, чунки У дойим жавобни Мукаддас Каломдан айтар эди. Азизлар, дастуримни давом эттиришдан олдин сизга баъзи саволларни бериш истагидаман. Биринчи савол, хазрати Исо Масих Кадимги Ахддаги унта амрни кандай килиб битта гап билан ифодалади? Хазрати Исо Масих Худонинг амрларини юракда саклаш деган жумласи нимани билдиради? Ушбу амрлар кайси икки амрга бирлашган эди? Азизлар, бугунги Калом дарсимиз шу оятларга таянгандир. Бугунги сизларга берилган саволларга жавоб излайсиз деган умиддаман. Ушбу саволларга жавоб излаш инсоннинг рухиятига анча фойда бериши мукаррар. Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига жунатинг ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб керакли булимда хабар колдиринг.

Азизлар, бордию сиз Мукаддас Каломга эга булишни истасангиз, унда сиз сайтимизнинг онлайн Калом булимига кириб Мукаддас Каломнинг электрон шаклини кучириб олсангиз булади. Ундан ташкари, форумлардан фойдаланиб, бошка ака ука ва опа сингиллар билан мулокатда булиб кайфиятингизни кутарсангиз булади. Хайир азизлар, яна Калом дарсида учрашгунча хайир. Раббимиз тинчлиги ва инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top