3:08

Худо содиқлигингизни синайди

MP3

Салом азизлар. Хизматкорлар ўзларининг вазифаларини бажарадилар, маъсулиятларини бажо келтирадилар, ваъдаларида турадилар ва бағишланишларини якунлайдилар. Улар ишларини ярмида тугатиб қўймайдилар ва умидсиз ҳолга тушганларида тарк этмайдилар. Улар ишонса бўладиган кишилардир.

Садоқат доимо ноёб сифатдир. Кўпгина кишилар бағишланиш нималигини билмайдилар. Улар бирор нарсага юзаки бағишланадилар ва оддий сабаб билан ҳеч қандай иккиланмасдан, пушаймон ва афсус қилмасдан бундан воз кечадилар. Ҳар ҳафтада баъзи жамоатлар ва бошқа ташкилотлар хизматни бошқача ўтказишларига тўғри келади, чунки хизматкорлар тайёргарлик кўрмаганлар ёки келолмасликлари ҳақида телефон қилиб қўймаганлар. Бошқалар сизга ишонишлари мумкинми? Сизда бажаришингиз керак бўлган бирор ваъда, қасам ёки бағишланиш мавжудми? Бу синовдир.

Худо сизнинг содиқлигингизни синайди. Агар сиз имтиҳондан яхши ўтсангиз бу жуда яхши бўларди: Иброҳим, Мусо, Шомуил, Довуд, Дониёр, Тимўтий ва Павлус Худонинг содиқ хизматкорлари деб аталганлар. Сиз ҳам булар қаторига қўшилишингиз мумкин. Бундан яхшироғи сиз содиқлигингиз учун абадий мукофотланасиз. Тасаввур қилинг бир кун Худо сизга шундай дейди: “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.” (Матто 25:23)

Айтганча, содиқ хизматкорлар ҳеч қачон нафақага чиқмайдилар. Улар токи тирик эканлар содиқлик билан хизмат қиладилар. Сиз ишингиздан нафақага чиқишингиз мумкин, аммо Худога хизмат қилишдан нафақага чиқмайсиз. Ҳақиқий хизматкорларнинг назарлари паст бўлади. Хизматкорлар юксалишга интилмайдилар ва ўзларига диққатни жалб қилмайдилар. Таассурот уйғотиш учун ҳаракат қилишлари ва муваффақият қозонишлари учун кийинишлари ўрнига улар “бир-бирларига юмшоқ муомалада бўладилар..”(1 Бутрус 5:5) Агар хизматлари орқали танилган бўлсалар, улар буни камтарлик билан қабул қиладилар, аммо ёмон ном билан танилиш уларни ишларидан чалғита олмайди. Павлус кўринишидан руҳий хизматга ўхшаш, аммо моҳиятан диққатни жалб қилиш учун кийилган, кўрсатилган ва ҳаракат қилингандир. У буни “кўз хизмати” деб атаб, қандай руҳий эканлигини кишиларга кўрсатиш учун қилинган хизматдир.

Бу фарзийларнинг ҳам гуноҳи эди. Улар бошқаларга ёрдам бериш ва ибодатни фақат кўриниш учун қилар эдилар. Исо бундай муносабатни ёмон кўрган ва шундай огоҳлантирган, “Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўриниш учун ҳамманинг кўз ўнгида қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар.”(Матто 6:1) Ўзини юксалтириш ва хизматкорлик ҳеч қачон бир-бирига қўшилмайди. Ҳақиқий хизматкорлар ҳеч қачон яхши деб қабул бўлиш ёки олқиш учун хизмат қилмайдилар. Улар фақат Бир Кишининг учун яшайдилар. Павлус айтганидек, “Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми?” (Галатияликларга 1:10)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top