2:59

Худонинг сўзи 66

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан ғойибона бўлсада радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. Эски Аҳд китобидан бизга маълум, Бобил мамлакатида жуда кучли ва барчага таниқли бўлган Навуҳадназар деган шоҳ бўлган эди.

Ана шу Бобилдан унча узоқ бўлмаган жойда Яҳудия мамлакати ҳам жойлашган эди. Ушбу мамлакат ўзининг Қуддус шаҳри билан анча таниқли эди. Яҳудияликлар тирик Худони билишар ва Унга ишониб художўй ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишар эди.

Лекин Яҳудиянинг атрофида яшайдиган кўплаб халқлар тирик Худони билишмас эдилар. Шунинг учун ҳам улар турли хил санамларга ва ҳатто оддий тошларга ҳам сиғинишар эди.

Орадан вақт ўтгач, Яҳудия халқи ҳам тирик Худони эсларидан чиқара бошлашди. Лекин ушбу халқ Худони эсларидан чиқариши учун уларнинг асло ҳаққи йўқ эди десак, тўғри бўлади. Чунки Худованд ушбу халқни доимо марҳаматлаб келарди.

Уларнинг муҳтожликларига доимо ижобий жавоб ҳам берар эди. Нима бўлдики, Яҳудияликлар ҳам бирданига Худони эсламай қўйишди. Яҳудияликлар ҳам худди ўзларининг қўшнилари каби турли санамларга сиғина бошлашди.

Ҳатто улар бегона худоларга атаб, турли қурбонликлар келтира бошлашган эди. Мана шу воқеалар Қуддус кўчаларида содир бўлаётган эди. Шунинг учун ҳам Худованднинг қаттиқ жаҳли чиқди.

Азиз биродарлар, Эски Аҳд китобининг Еремиё китоби 7 боби 8 оятдан 20 оятгача бўлган жойда айнан шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин. Худованд доимо сабрлидир. У узоқ вақт сабр билан ўз халқини тавба қилишини кутиб турар эди.

Худо кўп маротаба Ўзининг пайғамбарлари орқали ушбу одамларни, халқларни гуноҳларидан воз кечиб, тавба қилишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Ҳар қандай гуноҳнинг эвази ўлим.

Ҳар қандай гуноҳ жазосиз қолмайди. Кўпинча инсонлар яшириниб ёки бошқалардан яшириб гуноҳ ишларни қилишади. Балки кимдир ўйлаши мумкин, бу ҳақида ҳеч ким билмайди деб.

Азиз дўстим, инсонларнинг катта хатоси ҳам айнан шу ерда. Ана шу ҳеч ким билмайди деган фикр доимо шайтон томонидан келади ва содир этилган гуноҳ эвазига Худонинг марҳаматини ҳам йўқотамиз. Шундай инсонлар учун бугун Худованд: тавба қилинглар, деб айтмоқда У доимо кечиримлидир.

Азизлар, ўзингиз учун керакли маълумотларга эга бўлмоқчимисиз, унда бизнинг. www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top