3:23

Таъқиб хақиқий бахт

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал, сизга шуни маълум қилишни ўринли деб топдим. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда билдиринг, биз эфир орқали сиз учун ибодат қиламиз. Барча ибодат эхтиёжларингизни эса бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб хабар қолдиринг. Азизлар, агар сиз Исо Масихни раббим деб ўз хаётингизга таклиф қилган бўлсангиз унда сиз бахтли инсонсиз. Ва бу бахтлик албатта Худонинг иноятига, яъни Исо Масихнинг биз учун хочда қилган ишига, Унинг ўлими ва тирилишига боғлиқдир. Азизлар, келинг, Матто хушхабарининг 5чи бобига назар ташлаб ҳақиқий бахтиёрлик ҳақидаги оятларни тилга олсак.

Исо талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. Исо уларга таълим бериш учун оғзини очиб, деди: «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Йиғлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топур. Беозор бўлганлар бахтлидир,

Чунки улар ер юзига эга бўлур. Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, Чунки улар тўқ бўлур. Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм-шафқат топур. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрур. Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир,

Чунки улар Худо ўғиллари дейилур. Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир,

Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз! Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган.

Азизлар, ушбу оятлар бизга Раббимиз Исо Масихдаги бахтиёрлик хақида гапирмоқда. Бу ерда Исо нафақат бахтиёрлик хақида, баълки қувғин хақида хам гапирмоқда. Хар бир масихийнинг хақиқий бахтиёрлиги албатта Исо Масихга боғлиқдир. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, У бизни бахтиёр қиламан деб хатто хочга бориб қароқчилар билан бирга қатл этилди. Келинг азизларим, қўлларимизни очиб, бахтиёрлигимиз учун ибодат қилайлик. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг, бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Энг мухими, ибодатиз имон билан айтилса бас. Осмондаги отажон, бизга абадий хаётни бериб, бизни бахтиёр қилганинг учун катта рахмат. Бизни шу қадар севдингки, хатто ягона ўғлинг, хазрати Исо Масихни биз учун қурбон қилдинг. Худойим, ахир бу севги бўлмаса унда нимани севги деб айта оламиз? Худойим, биз хам рахм шавқат топишни, рахмдил ва покдил бўлишни бизга ўргат. Биз хам Сенинг фарзандларинг бўлишга лойиқ бўлайлик Отажон. Хеч қандай қувғин, хеч қандай ёвузлик бизни Сендан сира узоқлаштира олмай аксинча, Сенга янада яқинлаштирсин. Худойим, мен хали хақиқий бахтиёрликни билмаган фарзандларинг учун ибодат қиламан. Улар хам, Сенинг қурбонлигинг, Исо Масихга ишониб ҳақиқий бахтиёрлик нима эканини билишсин. Худойим, Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top