3:39

Масихдаги хаёт 40

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ғариб дойим нотўғри сўзларни ва нотўғри қилмишларни қилган. Чунки махаллий маданиятнинг кирди чиқдиларини у хали билмас эди. Лекин шунга қарамасдан у мехмон эди, ва махаллий одамлар уни қадрдон мехмон сифатида қабул қилган эди. Лекин шу жойни тарк этгани хам мезбонларга хурсандчилик берди. Мехмон хам, уйимга қайтиб кетаяпман деб катта хурсандчиликда эди. Узоқ ва бегона юртда яшаш у учун бироз мушкул эди. Шунча йил давом этган сафардан кейин у ўз уйига қайтиб келди, ва ўз ватанини қандай соғинганини хатто хаёлига хам сиғдира олмас эди. Ўзининг юртида у албатта хамма нарсани тўғри қиларди ва тўғри гапларни гапирар эди, чунки бу унинг туғилиб ўсган жойи ва таниш одамлар уни ўраб турарди. Биз масихийларда хам шундай туйғу пайдо бўлиб туради. Биз товба қилиб, хазрати Исо Масихнинг шогирдларига айланганимиздан кейин, ўзимизни бегона юртда хис этгандек бўламиз. Шундай фикрлар хаёлимизга келганида биз дойим жаннат хақида ўйлашимиз керак, чунки бизнинг хақиқий уйимиз айнан Худонинг ёнида, яъни Унинг хузуридадир. Биз Худога тегишлимиз, ва охиратда биз У билан жаннатда бирга бўлишимиз хақида ўйлашимиз керак.

Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, юқоридаги, Масиҳ бўлган жойдаги нарсаларни изланглар; У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. Чунки сизлар ўлгансизлар, янги ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳондир. Ҳаётингизнинг ўзи – Масиҳдир. У оламга қайтиб зоҳир бўлгач, сизлар У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласизлар. Шундай қилиб, ерга хос нафсингизни тийиб, фаҳшбозлик, нопоклик, ёмон ҳирсу ҳаваслар ҳамда бутпарастлик билан тенг бўлган тамагирликни ўлдиринглар. Булар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! Сизлар ҳам бир вақтлар бу кишилар билан ётиб-туриб, айни шундай ишлар қилар эдингизлар. Аммо энди ғазаб, жаҳл, гиналарнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски инсонни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсонни қабул қилдингизлар. Шу нуқтаи назардан энди на юноний бор, на яҳудий; на суннатли бор, на суннатсиз; на жоҳил бор, на маданиятсиз; на қул бор, на озод. Зеро Масиҳ ҳамма нарсадир ва ҳамма нарсададир.

Келинг, бугунги ўрганганларимизни онгизмизда махкамлаш учун баъзи саволлар устидан фикр юритайлик. Хаворий Павлус бизга “Сизлар Масиҳ билан бирга тирилгансиз” демоқда. Бу билан у нима демоқчи? Биз Исо Масихнинг шогирдларига айландик, менга шуни айтингчи, хаётимиз феъл атвори энди қандай ўзгариши керак? Хаётимизда нималарни четлаб ўтишимиз керак? Сиз янги инсонга айланганингизни хис этяпсизми? Бу саволларга жавоб топиш рухиятимизга ва Худо билан бўлган муносабатларимизни яхшилашга хизмат қилади. Бу хақда фикр юритинг. Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг, ёки www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Барча шахсий маълумотларингиз анонимлигини кафолатлаймиз. Бундан хеч хавотир олманг. Яна эфир орқали учрашгунча хайир. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top