Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирд орттиришда энг мухим нарса нариги одамнинг хаётига, тўғрироғи юрагига таъсир қилишингиз. Шогирдингиз билан гаплашар экансиз, сухбатлашар экансиз, сизнинг асосий диққат-эътиборингиз унинг юрагида бўлиши керак. Унинг юрагида нима бўляпти? Юракда бори хақиқий, ташқаридаги вақтинча. Агар шогирдингиз Масихнинг сўзларини юрагига қабул қилмаса, у уларни хеч қачон кўз қорачиғидай асрамайди. Сиз шогирдингизни нима қилишга ўргатяпсиз? Устозимизнинг амрларини қадрлашга, юрагига қабул қилиб авайлаб-асрашга, амал қилишга. Нима қилсам шогирдим Масихни севишга, қадрлашга ўрганади, деб ўйлайсиз. Мана шу нарса шогирд билан шуғулланишнинг негизи. Сизга нима мухим: шогирдлар ўтилаётган материалларни қанчалик яхши ўзлаштирса хам, китобий билимларни ўрганса ёки одамларга ваъз қилишда махорат эгалласа хам, агар юраги ўзгармаса бари бекор, тўғрими?
Чунки бир кунмас-бир кун уларнинг “бензини тугаб қолади”. Рухий хаётда ўсиш фақат Масих билан бирга, юракдан Унга бўйсуниш орқали амалга ошади. Афсуски ўргатиш деганда одамлар кўпроқ гурухга дарс беришни тушунишади. Лекин гурухда сиз одамларни хаётда Масихга бўйсунишга ўргата олмайсиз! Хатто кичкина гурухларда хам, айтайлик ўнта-ўн бешта одамни Масихга бўйсунишга ўргатиш жуда қийин. Қайси чўпон хафта давомида уларнинг уйига бориб нима қандай бўлаётганини текшира олади? Чўпоннинг вақти ўзи етмай турибди! Хафтасига икки-уч марта йиғилиш ўтказса, йиғилишга тайёрланиш учун 2-3 соатдан шуғулланса, ўз оиласига хам хафтада хеч бўлмаса бир оқшом вақт ажратса, бунинг устига-устак яна йигирма одамни хаётда Масихга бўйсунишга ўргата оладими? Агар гурухда одам кўп бўлса-чи? Айтайлик юзта ёки уч юзта одам бўлса-чи? Очиғи, ўнта одамни хам эплаш жуда-жуда қийин.
Биз шогирдларимизни тўғри яшашга ўргатмоқчи бўлсак, асосан нимадан фойдаланамиз? Уларни амалий хаётга ўргатадиган энг мухим фактор нима? Агар информация воситасида шогирд қилиш мумкин бўлмаса, улар асосан қандай қилиб ўрганишлари керак? Масихнинг шогирдлари тўғри хаёт кечиришни Масихдан, Масихнинг хаётидан ўрганишган. Бизнинг шогирдларимиз-чи? Агар сиз шогирдларингиз билан бирга бўлсангиз, қанчалик билимингиз бор-йўқлигидан қатъи назар, сиз уларга албатта таъсир ўтказасиз. Сизнинг Масих билан бўлган бирлигингиз уларга хам “юқади”. Сиздаги яхши хислатлар уларга хам ўта бошлайди. Тўғри, агар хаётингиз бетартиб бўлса, бу хам уларга юқади.
Тимўтийга 1чи мактубнинг 1чи боб 5чи оятида “соф юракдан, тоза виждондан, хақиқий имондан мехр-мухаббат хосил бўлсин”, деб ёзилган. Буларсиз тўғри таълимотни эгаллаш инсонга наф келтирадими?
Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.