3:55

Павлуснинг жонига қасд

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Бугунги ибодатимни мен, қувғинларга бағишламоқчиман. Кўпгина масихийлар, Исо Масих хақидаги хушхабарни тарғиб қилишда кўпгина қийинчиликларга дуч келишлари ва жонларига қасд қилишлар табиий холдир. Муқаддас Каломда бунга мисоллар бир талай. Келинг, Хаворийлар китобининг 23чи бобни ўқиб кўрсак.

Кун ёришгач, баъзи яҳудийлар қасдланиб, Павлусни ўлдирмагунча еб-ичмасликка қасам ичдилар. Бундай аҳдлашганларнинг сони қирқ кишидан зиёд эди. Улар олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг ҳузурига келиб: «Павлусни ўлдирмагунимизча ҳеч нарса емасликка оғир қасам ичдик, – дедилар. – Энди сизлар Олий Кенгаш аъзолари билан бирга мингбошининг ҳузурига боринглар ва гўё Павлус масаласини яна аниқроқ текширмоқчимиз, деб уни эртага олдингизга чиқаришини илтимос қилинглар. Бизлар эса у етиб келмасидан аввалроқ уни ўлдиришга ҳозирлик кўриб турамиз». Павлус синглисининг ўғли, яъни жияни ана шу қасд ҳақида эшитиб қолиб, қалъага кирди-да, унга буни маълум қилди. Павлус юзбошилардан бирини чақириб: – Бу йигитни мингбошининг ҳузурига олиб боргин, унга айтадиган бир гапи бор, – деди. У йигитни олди ва мингбошининг қошига келтириб: – Маҳбус Павлус мени ёнига чақириб, бу йигитни сизнинг олдингизга бошлаб келишимни илтимос қилди, сизга айтадиган бир гапи бор экан, – деди. Мингбоши йигитнинг қўлидан ушлаб, уни бир четга тортди-да: – Менга айтадиган нима гапинг бор? – деб сўради. Йигит жавоб берди: – Яҳудийлар гўё Павлуснинг ишини яна аниқроқ текшириш учун уни эртага Кенгаш олдига чиқаришни сиздан илтимос қилишга келишибдилар. Лекин сиз уларга қулоқ солманг. Чунки уларнинг қирқдан ортиғи Павлусни пойлаб туришибди; уни ўлдирмагунча еб-ичмаслик ҳақида қасам ичишибди. Мана ҳозир сизнинг фармойишингизни кутиб, тайёр бўлиб туришибди, – деди. Мингбоши: – Менга бу гапларни билдирганингни ҳеч кимга айтма! – деб йигитни қўйиб юборди. Мингбоши юзбошилардан иккитасини чақириб: – Кун ботганидан уч соат кейин Кесария шаҳрига бориш учун икки юз пиёда аскар, етмиш отлиқ ва икки юз ўқчи аскар ҳозирланглар. Павлусни миндириб, вилоят ҳокими Феликснинг қошига соғ-саломат етказиб бориш учун от-улов ҳам беринглар, – деб буюрди. Кўриб турганингиздек, Раббимиз Исо Масих хар қандай қийинчиликда Ўз издошларини ёлғиз ташлаб қўймайди. Биз хам, бундай вазиятларга дуч келганда хеч хавотир олмасилигимиз керак, чунки Исо Масих биз хақимизда дойим қайғ уради, бизни химоя қилади. Келинг, қўлимизни очиб, қувғинлар ва асрликларда имонимиз кучли бўлиши учун ибодат қилайлик. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Худойим, биз Сенинг фарзандларингмиз, биз бутунлай Сенга тегишлимиз. Худойим, бизни қувғин қилганларида, зиндонларга ташлаганларида хеч нарсадан қўрқмайлик. Аксинча, Сенинг иноятинга тўлиб, бутун қалбимиз билан Сен Тирик Худога ишонайлик ва Муқаддас Рухинг ёрдами билан ибодат қилайлик. Хеч қандай қўрқув ва ўлим бизни Сендан узоқлаштирмасин, аксинча, Сенга бўлган имонимиз бундай вазиятлар орқали янада кучайсин. Худди Павлус имонда махкам бўлгани каби, биз хам қувғинлар пайтида шундай имонга эга бўлиб, Сенинг муқаддас номингни янада улуғлайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабар йўлланг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top