3:46

Илхом шайтон билан Оазизда жанг қилди. Худонинг сўзи унга ёрдам берди

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, мусофир қахрамонимиз Илхом, гунох қилганидан сўнг сафари хақидаги хаёлдан айнай бошлаб, қайтиб кетиш васвасасига тушди. У хаёлида, “Мен ким бўлибманки мусофирчилик қилсам? Мен бунга арзиманми? Хали уйимдан узоққа кетмадим. Уйга қайтиб келганимни ота онам кўриб жуда хурсанд бўлишади.” Бир паст жим бўлиб, Илхом “Улар чиндан хам хурсанд бўлармикан?” деган саволни ўзига яна берди. ”Салом, сиз бу ерда ёлғизмисиз?” деган овоз эшитилди. Илхом туриб қарасаки, тўрта саёх булоқдан сув олиши учун тўхтаган экан. “Ха, мен ёлғиз ўзимман” деб жавоб берди Илхом. “Хўш, нима учун сен бир ўзинг саёхат қиляпсан, ва қайси томонга кетаяпсан?” деб сўради саёхлар ундан. Илхом бу саволга тезда жавоб бера олмади. У қаерга кетаяпти?

Берган ваъдасини устидан чиқмай Хиротга қайтиб кетаяптими? Ёки олдинга қадам босиб Муқаддас Шахар бўлмиш Қуддусга кетаяптими? деган хаёллар уни ўйлантириб қўйган эди. Бошқа томондан эса, хаёлида бошқа сурат хам унга тинчлик бермаятган эди. У хам бўлса, ўлим тўшагида ётиб Худога берган ваъдаси, ота онасининг қучоғида бўлиб уларнинг дуосини олгани, чўпоннинг сафари учун ибодати эди. Шу онда Илхомнинг имони қайтиб келди. Ва дадиллик билан саёхларга ”Мен Муқаддас Қуддус шахрига кетаяпман. Мен у ерга бориб Худодан хаётимга йўл йўриқ сўраш мақсадида ибодат қилмоқчиман. Мен кучсизман, лекин менга содиқ Худо кучлидир.” деб жавоб берди. “Доно гапларни айтдинг биродар. Биз Нисибис шахридаги Масихнинг тарғиботчиларимиз. Биз катта ва узоқ этадиган сафардамиз, ишонамизки, Раббимиз Исо Масих хақидаги хушхабарни Хитойга олиб бормоқчимиз. Лекин Хитойга йўл олишдан аввал биз Балх шахрида тўхтаб ўтишимиз керак. Хозир бир оз дам олиб оламиз, ва кейин биз сенга Нисибисгача қандай қилиб етиб олишинг хақида тушунтириб бераман” деди саёхлардан бири.

Хитой. Бир фараз қилинг, Раббимиз Исо Масих хақида хали хеч ким эшитмаган жойга, Хитойга олиб бориш нақадар ажойиб. Илхом, уларни эшитиб, уларнинг олдига қўйган мақсадини кўриб жуда хурсанд бўлди. Улар билан у бирга эканини хис этди. Илхом кечки овқатни ейишдан бош тортди, чунки у рўза тутаятган эди. Саёхлар уни тушунишди. Саёхлар, унга олдиндаги йўл хақида тушунтириб беришди. Энди у Нисибисга олиб борадиган йўл хақида яхши билади, ва сафари давомида унга яхши одамлар учраб унинг сафарида янада кўпроқ ёрдам беришини у биларди. Ундан ташқари, гунох қилишига қарамай, Худо уни яна тиклагани хақида билиб, Худо унинг мусофирчилик сафарида кўпроқ куч қувват беришига қаттиқ ишонар эди. Азизлар, қахрамонимиз сафари хақида кейинги сафар давом этамиз.

Хозир эса, фикр юритишингиз учун саволларни бераман. Илхомнинг ва карвон бошининг гунохга бўлган қарашлари хар хил эди. Улардаги фарқ нимада эди? Гунохга қарши туриш учун Илхом нима қилди? Довуд пайғамбарнинг оятлари унга қандай таъсир кўрсатди? Чўлдаги овоз қаердан келди деб ўйлайсиз? Ёмон рух уни қайси йўл билан васвасага солди? Илхомнинг сафарида давом этиш хиссига нима сабабчи бўлди? Сизда хам, худди Илхомга ўхшаб хаётингизда рухий ютуқлар бўлганми? Жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ёки www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Яна эфир орқали учрашгунча хайир, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top